Янгиликлар: Уруш яна бошландими - АҚШ Эронга зарба берди, Теҳрон ҳам жавобини узоқ куттирмади

Сурат манбаси, Reuters
Томонлар ўртасидаги ўзаро ҳужумлар бир неча ҳафталик танаффусдан кейин кузатилди. Шуниси билан четда яна эътиборга тушди. Сарлавҳаларга чиқди.
Янги ҳужумлар
Ҳужумни ўтган тун АҚШ бошлади.
Америка кучлари бу гал Ларак оролига зарба берди.
Эроннинг икки ракета қурилмасини нишонга олди.
Ларак ороли Ҳўрмуз бўғозида жойлашган.
АҚШ Эронга сўнгги бор ўтган ой охирида ҳужум қилган.
Эрон томони ўшанда икки киши қурбон бўлгани, яна шунчасининг яраланганини айтган.
Эрон Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси бунинг "бежавоб ва бежазо қолмаслиги"ни ваъда қилган.
АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнот билан чиққан.
Ҳўрмуз бўғозидаги мина ўрнатувчи кучларни нишонга олганликларини айтган.
Қўмондонликка кўра, уларга қарши "чекланган ва аниқ ҳаракатлар" амалга оширилган. Бу кучлар "яққол хавф туғдирган".
Эрон томонига кўра, сўнгги ҳужумларга жавобан АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базаларига зарба берган.
Иордания Армияси билдиришича, душанба куни тонгда саккизта ракетани тутиб қолишган.
Эрон давлат телевидениеси бошқа бир хабар билан ҳам чиққан.
Унда айтилишича, Эрон Армияси Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳаво базасини ҳам дрон ҳужумига тутган.
Эроннинг ҳужумлари натижасида АҚШ базаларига қанчалик жиддий зиён етгани ҳозирча маълум эмас.
Ҳужумлар қандайдир моддий ёки инсоний талафотларга сабаб бўлгани ёки йўқлиги тафсилотлари ҳам ҳалича тилга олинмаган.
Танаффус тугадими?

Сурат манбаси, Reuters
BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да
Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг
End of podcast promotion
Эрон уруши бир неча ҳафтадан буён тинчиб қолганди.
АҚШ президенти ўтган ой охирида қайта бошланган ҳарбий амалиётларини тўхтатиб қўйганди.
Эроннинг АҚШ ҳужумига учраган Ларак ороли соҳилга яқин.
Орол муҳим Бандар-Аббос порти яқинида ва Ҳўрмуз бўғози ҳудудида жойлашган.
Ҳўрмуз бўғози глобал миқёсда ҳаётий аҳамиятга эга сув йўлларидан бири.
Урушгача жаҳон нефти ва суюлтирилган газининг 20 фоизчаси айнан Ҳўрмуз орқали ташилган.
Эрон ҳозир бўғоз орқали ўтувчи танкерларга назоратдан ўтиши талабини қўйган.
Ва, хабарларга кўра, улардан $2 миллион АҚШ доллари миқдорида транзит ҳаққини ҳам талаб қилмоқда.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлигига кўра, Ларак оролига дронлар ёрдамида ҳужум қилинган.
Ушбу ахборот агентлиги Эрон Исломий инқилоб қўриқчилари корпусига алоқадорликда кўрилади.
АҚШнинг сўнгги ҳужумидан бир неча соат ўтиб, Эрон оммавий ахборот воситалари корпуснинг баёнотини эълон қилган.
Унда айтилишича, янги ҳужумга жавобан АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базалари нишонга олинган.
Уларга баллистик ракеталар билан зарба берилган.

Сурат манбаси, AFP
Акс-садолар
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ларакка қилинган ҳужумни "ҳарбий тажовуз", деб атади.
Ҳужумни "кескин қоралашлари"ни билдирди.
Вазирлик ўзларининг жавоб ҳужумларини "қонуний", деб баҳолади.
Унинг "ҳимоя мақсадида қилинганини" билдирди.
Франс-Пресснинг хабар беришича, АҚШнинг сўнгги ҳужумини Эрон президенти ҳам бежавоб қолдирмаган.
Масъуд Пезишкиён ўзларининг "урушни истамасликлари"ни айтган.
Аммо, "тажовузкорларга жавоблари қатъий бўлиши"ни таъкидлаган.
Франс-Прессга кўра, президент баёнотидаги бу сўзлардан Эрон давлат оммавий ахборот воситалари иқтибос келтирган.
АҚШ зарбасидан бир неча соат ўтиб, Трамп Truth Social тармоғида нефт инфратузилмаси портлаётгани акс этган видеоларни жойлаштирган.
Видеолар, афтидан, сунъий интеллект ёрдамида яратилган.
Улардан бирига "Харг ороли кунпаякун қилинмоқда!!!" деган ёзув ҳам илова қилинган.
Харг Эрон қирғоқлари яқинидаги йирик нефт терминали.
Трамп бундан аввал уни эгаллаб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ президентининг постида бошқа тафсилотлар берилмаган.
Трамп ўтган ҳафта Эрон сув йўлини тўсиш учун Ҳўрмузга ўрнатган барча миналар портлатилгани ёки олиб ташланганини иддао қилган.
У Эрон янги миналарни ўрнатадиган ҳар қандай кема ёки қайиқ йўқ қилиниши билан огоҳлантирилганини ҳам билдирган.
Эрон Ташқи ишлар вазир муовини эса Трампнинг даъвосини қуруқ "тарғибот", деб атаган.
Biz urushni istamaymiz, ammo tajovuzkorlarga qat’iy zarba beramiz.
Иқтисодий босимлар
Вашингтон Эронга иқтисодий босимларини ҳам кучайтирган.
Теҳронни янада иҳоталаш учун 24 август куни янги санкциялар қўллаган.
Эроннинг иттифоқчиларига қарши иккиламчи санкцияларини ҳам кенгайтирган.
Эронлик мулозимлар ва давлат медиаси бунга унчалик ҳам жиддий эътибор қаратмади.
Асосан АҚШ иқтисодий чораларининг давоми, деган муносабатда бўлди.
Улар даъвосича, буларнинг барчаси Вашингтон яқиндаги ҳарбий можарода муваффақиятсизликка учрагани боис қилинмоқда.
АҚШ Эронни денгиздан ҳам қамал қилиб турибди.
Эроннинг портларини тўсиб қўйган.
Бу Эроннинг нефт экспорт қилишига таъсир қилган.
Шанба куни АҚШ Марказий қўмондонлиги янги баёнот билан чиққан.
Қўмондонликка кўра, қамал доирасида учта кема ишдан чиқарилган.
Иккитасига чиқиб, борти кўздан кечирилган.
82 тасининг йўналиши ўзгартирилган.
АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эронга кенг кўламли зарбалар берган.
Эрон бунга Исроил, АҚШ базалари ва унинг Форс кўрфазидаги иттифоқчиларига ҳужум қилиш билан жавоб қайтарган.
Ҳўрмуз бўғозини транзит учун ёпиб қўйишгача борган.
Эрон урушининг бошланганига эса олти ойдан ошди.
Мақола тўлдирилмоқда.






























