Ўзбекистон: Шаҳрихонлик тадбиркорлар нимадан норозилар? Видео

Шаҳрихон кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар

Сурат манбаси, Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги кичик саноат зонасида фаолият юритадиган 38 тадбиркор баҳсли ишни судда ютиб чиққанларига қарамасдан, бизнес жойларидан айрилишлари мумкин.

Шаҳрихон туманидаги "Янги Ваҳим"да 2021 йили иш бошлаган ва бугун муаммога дуч келган тадбиркорлар Би-би-си Ўзбек таҳририятига мурожаат қилдилар.

Тадбиркорларнинг айтишларича, 2021 йили Шаҳрихон ҳокимлиги ташкил қилган "Янги Ваҳим"даги "Ёшлар кичик саноат зонаси"га жалб қилинганлар.

Уларга "тезда қурилиш бошлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйинглар" деб айтишган.

Ёш тадбиркорларнинг айтишларича, кичик саноат зонасидаги ишга ўз маблағларини тикканлар, кредитлар олганлар, ишлаб чиқаришни бошлаганлар, янги иш ўринлари пайдо қилганлар.

Янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётгани, янги иш ўринлари барпо этилаётгани хабарларини Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати, маҳаллий матбуот ҳам бир неча марта эълон қилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг Телеграм каналидаги 2021 йил апрелидаги янгилик

Сурат манбаси, Телеграм/Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурат тагсўзи, Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 2021 йил апрелида Шаҳрихон ёшлар кичик саноат зонасида пойабзал ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини хабар қилган

"Бизга ишланг, қуринг, иш ўринлари яратинг дейилди — ишладик. Ер ва ҳужжат масаласини ҳал қилинглар дедик — беш йил кутдик. Муаммони ҳал қилиш ўрнига эса тадбиркорга жарима қўлланди", дейишади шаҳрихонлик тадбиркорлар.

Тадбиркорларга, "кичик саноат зонасининг ери қишлоқ хўжалиги ери, шу сабабдан бу ердаги бизнесларни ҳужжатлаштириш мумкин эмас", деб айтиб келишган.

Энди эса, тадбиркорларга кўра, бу қурилишлар ноқонуний деб баҳоланиб, ишлари ривожланиб қолган тадбиркорларни бинолардан сиқиб чиқариш мақсадидаги босимлар бошланган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шаҳрихонлик тадбиркорлар сўзларига кўра, муаммо 2026 йил бошидан бошланган.

Қурилиш назорат инспекцияси "нотўғри қурилиш қилгансан" деб 38 тадбиркорнинг ҳар бирини 82 миллион сўмдан жаримага тортган.

Тадбиркорлар судга мурожаат қиладилар.

2026 йил 8 июл куни суд Қурилиш инспекцияси томонидан қўлланган жаримани бекор қилади, ишни қайта кўриб чиқиш учун яна инспекцияга қайтаради.

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон Ёшлар кичик зонасида

Сурат манбаси, Телеграм/Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурат тагсўзи, Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон Ёшлар кичик зонасидаги тадбиркорлар билан бир неча марта учрашган

Аммо, тадбиркорлар айтишларича, қурилиш назорати идораси 30 июл куни яна жарима расмийлаштиради.

Шаҳрихонлик тадбиркорлар қатор масъул идораларга мурожаат қилганлар.

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўраб Ўзбекистон Президенти админстрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаати ҳам тарқалган.

Iqtibos

2021 йили бутун Ўзбекистон бўйлаб ёшлар кичик саноат зоналарини барпо этиш бошланган, бу зоналар Андижон вилоятида 11 минг янги иш ўринлари барпо этади, деб хабар берилган.

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи Шаҳрихон кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар билан бир неча марта учрашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати тадбиркорларнинг муаммоси юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, Шаҳрихон туман ҳокимлигига мурожаат қилди.