"Ақл бовар қилмас ҳайъат": Рубио миллиардлаб доллар АҚШ сармоясини ваъда қилмоқда - Видео

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда
Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио айтишича, Қўшма Штатлар мамлакати билан бизнес ва савдо-сотиқ қилишни истаётган Марказий Осиё давлатлари учун кучли шерик бўлишни хоҳлайди.

У 19 октябр куни қадимий Самарқанднинг эътиборга сазовор обидаларини томоша қилганидан кейин шундай деди.

Марко Рубиога Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё давлатлари сиёсатчилари билан ўтказган музокараларда америкалик компаниялар учун кенгроқ имкониятлар яратишга чақирди, дея хабар қилдилар жаноб Рубиога АҚШдан самолётда бирга парвоз қилиб келган хорижий мухбирлар.

Дипломатия ва тижоратни уйғунлаштирган ушбу сафар доирасида сўнг у Ҳиндистонга йўл олади.

Кўплаб АҚШ компанияларии раҳбарларини ўз ичига олган делегация бошчилигидаги Рубио икки томонлама учрашувларни бошлашдан олдин Самарқанднинг қадимий шаҳар қисмига ташриф буюрди.

«Қўшма Штатлар Марказий Осиёда кучли ҳамкор бўлишни истайди. Бу, албатта, ушбу мамлакатга тааллуқли, бироқ биз билан кўпроқ бизнес қилиш ва савдо алоқаларини кенгайтиришни хоҳлайдиган қўшни давлатларга ҳам тегишли», деди у журналистларга.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

«Бизда ақл бовар қилмас делегация бор. Биз билан деярли 300 та америкалик компания келган. Бу ерда миллиардлаб долларлик келишувларни имзолаш имконияти мавжуд. Бундай келишувлар минтақадаги мамлакатларни бойитиши билан бирга, АҚШ иқтисодиётига ҳам фойда келтиради», деди Марко Рубио.

"АҚШ Эрон урушига ўралашиб қолган ва Россиянинг Украинага босқинини тўхтата олмаётган бир пайтда, Рубио ташқи сафарларини фаоллаштирди. У сўнгги вақтларда Европа ва Лотин Америкасига ташриф буюрди, низолар ва АҚШдаги оралиқ сайловлар билан эса Трампнинг ўзи шуғулланмоқда", деб ёзди "Франс Пресс" агентлиги мухбири.

Бироқ Рубио ушбу ташриф стратегик жиҳатдан муҳим эканини таъкидлади.

«Бу муҳим муносабатлардир», деди у жўнаб кетишидан олдин. «Биз муносабатларимизни ривожлантиришни хоҳлайдиган давлатлар бор ва биз улар билан яқинроқ ҳамкорлик қилишни истаймиз».

Давлат департаментининг юқори лавозимли амалдорларидан бирининг журналистларга айтишича, Рубионинг ташрифи Марказий Осиё билан тобора чуқурлашаётган ҳамкорликка, айниқса энергетика соҳасидаги шерикликка нисбатан АҚШнинг хайрихоҳ муносабатини намоён этади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Skip podcast promotion and continue reading
BBC News O'zbek Obuna bo'ling!
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

19 октябр куни Марко Рубионинг Самарқанд зиёратидан сўнг C5+1 форматига кирган мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, мезбон Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тилеуберди, Тожикистон Ташқи ишлар вазирии Сирожиддин Муҳриддин, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашдилар.

Ташқи ишлар вазирлари мулоқотида жаноб Рубио, "Марказий Осиё сармоя, таъминот занжирида муҳим шерик", деди.

«Марказий Осиё инвестициялар учун янги манзил бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, у экспорт учун ҳам янги марказга айланмоқда. Бу ер орқали барча мамлакатлар келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган материаллар етказиб берилмоқда. Биз, Қўшма Штатларда, муҳим саноат тармоқларимиз ва уларни қўллаб-қувватловчи таъминот занжирларини мустаҳкамлашга интиламиз, токи суверен ва мустақил давлат ҳамда иқтисодиёт сифатида хавфли хорижий шериклар ёки ҳатто рақибларга қарам бўлиб қолмайлик.

Ушбу C5+1 формати нафақат Американинг Марказий Осиёга бўлган қизиқишини, балки Америка Марказий Осиё мамлакатлари билан яқинроқ ва тинч ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга содиқлигини ҳам намоён этади", деди Марко Рубио.

Ташқи ишлар вазирлари учрашуви

Шу куни Самарқандда Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши режаланган.

Бу кенгашга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Америка томонидан АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор ҳамраис ҳисобланадилар.

Шу куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида Ўзбекистон-АҚШ Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи давраси бўлиб ўтди.

Iqtibos

Сиёсий тадбирлар билан бир қаторда, Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) томонидан тайёрланган ишбилармонлик дастури ҳам бўлиб ўтади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

19 октябрда олтита тармоқ сессияси белгилангани хабар қилинди. Булар - рақамли технологиялар, таълим ва соғлиқни сақлаш, минерал ресурслар, энергетика ва транспорт, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик, молия ва инвестициялар.

Самарқандда компаниялар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар, бизнес вакиллари ва давлат органлари ўртасида лойиҳалар муҳокамасига бағишланган учрашувлар режаланган.

Панел сессиялари билан бир қаторда тўғридан-тўғри B2B ва B2G музокаралари ҳам бўлиб ўтмоқда, уларнинг давомида инвестицион ташаббуслар, уларни амалга ошириш шартлари ва молиялаштириш механизмлари муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

С5+ фақат АҚШ билан мулоқот шакли эмас

Самарқанддаги сўнгги тадбир Марказий Осиё мамлакатлари дипломатияси ва бизнеси уйғунлаштирилган илк тадбир эмас.

Кўплаб сиёсий таҳлилчилар минтақа мамлакатлари жаҳон сиёсий саҳнасига бир куч бўлиб чиқишлари муҳимлигини урғулайдилар, ана ўшанда ташқаридан Марказий Осиё билан ҳисоблашишлари эслатилади.

Чиндан ҳам Президент Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён минтақа мамлакатларининг "бошини қовуштириш" ташаббусларини бошлаган, бу ташаббуслар қўшнилар томонидан қўллаб-қувватланаётгани минтақа халқларини ҳам қувонтиради.

Ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Ҳамид Содиқ бугунга келиб С5+ формати фақат Америка Қўшма Штатлари билан йўлга қўйилмаганини эслатади.

Ҳозирда бундай мулоқотлар Европа Иттифоқи билан, Япония билан ҳам давом этаяпти.

"Бунга Марказий Осиё давлатларининг илк институционаллашуви кўринишида ҳам қараш мумкин", дейди Ҳамид Содиқ.

"Бугунги кунда Марказий Осиёга қизиқишни ҳақиқий маънода ресурсларга қизиқиш дейиш мумкин", дейди сиёсатшунос.

Регистон олдида АҚШ Давлат котиби Марко Рубиодан минтақа, хусусан, Ўзбекистонга Хитой ҳам катта қизиқиш билдириаётгани, бунга Американинг муносабати қандай экани ҳақида сўради журналистлардан бири.

"Бунга салбий қарамаймиз, бу соғлом рақобат", деб жавоб берди Марко Рубио.