Ҳарбий робот, антидрон тизими ва "робо-доктор" – барчасини Ўзбек талабалари ясашдими? - Видео

Дронга қарши тизим, ҳарбий роботлашган мажмуа ва тиббий "Бодй тестер".
Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Дронга қарши тизим, ҳарбий роботлашган мажмуа ва тиббий "Бодй тестер" – булар ўзбек талаба ёшлари томонидан ишлаб чиқилган муҳандислик ишларининг айримлари.

5-7 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Келажак муҳандислари" Республика кўрик-танловининг якуний финал босқичи давомида бир қанча техникалар намойиш этилди.

Айниқса, талаба муҳандислар томонидан эътиборга молик лойиҳалар тақдим этилди.

Дронга қарши "Шунқор 8"

Тошкент Ахборот технологиялар университети талабаси Билолиддин Исмоилов ҳам танловда қатнашаётган ёшлардан. Унинг "Шунқор 8" лойиҳаси дронларни тежамкор тарзда йўқ қилишни назарда тутади. Дунёда содир бўлаётган сўнгги воқеалар фонида Билолиддин шундай дронга қарши ҳаво мудофааси тизимини яратишга қарор қилган.

Маълумки, охирги пайтларда дронлар замонавий урушлардаги асосий қуроллардан бирига айланган. Масалан, Россия-Украина урушида ҳам ушбу ҳарбий техникадан кенг фойдаланишмоқда. Чунки улар ракеталардан кўра арзонроқ ҳисобланади, уларга қарши қўлланадиган ҳаво мудофаа тизимларининг ракеталари эса дронлардан бир неча баробар қиммат. Билолиддин эса ўзининг "Шунқор 8" лойиҳасини таништирар экан, унинг иқтисодий нисбати 1:900 эканини, яъни ҳар бир миссияда 1,98 млн доллар тежалишини айтади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Ҳарбий вазиятларга назар солсак, ҳозирда кўплаб ҳужумлар қанот типли учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга оширилмоқда. Уларнинг асосий хусусияти эса 2000 км масофагача бўлган масофани босиб ўтиб, белгиланган нишонларни яксон қилиш. Уларнинг ўртача тезлиги 130-180 км/соатни, нархи эса 20 минг доллардан 50 минг долларгача нархни ташкил этади. Уларни зарарсизлантириш мақсадида ишлатилаётган ҳаво мудофаа тизимлари ракеталари эса 2 миллион доллардан 4 миллион долларгача. Ушбу номутаносибликни олдини олиш мақсадида 45 фоиз қисми маҳаллийлаштирилган, шу билан бирга, ҳаво мудофаа тизими ракеталарига нисбатан 900 баробар арзонроқ антидрон перехватшик, яъни "Шунқор-8" лойиҳасини ишлаб чиқдик", дейди Билолиддин.

Унинг айтишича, "Шунқор 8" 450 км/соат тезликгача чиқа олади, 1 килограмгача бўлган фойдали юкни ўзи билан кўтариб уча олади, ҳавода 10-15 дақиқа мобайнида бўлиб, 8-10 км масофадаги зарарли нишонларни зарарсизлантира олади.

Muxandis talaba Biloliddin
Rasmiy
Havo mudofaa tizimi raketalariga nisbatan 900 barobar arzonroq antidron perexvatshik, ya’ni "Shunqor-8" loyihasini ishlab chiqdik
Biloliddin Ismoilov
Talaba-muhandis (Batafsil: BBC.COM/UZBEK)

"Антирадарлар ёрдамида аниқланган маълумотлар авваламбор операторга келиб тушади. Оператор эса ушбу маълумотлардан фойдаланиб, дрон перехватчикни ҳавога кўтаради. У горизонтал ва вертикал шаклда бемалол ҳавода уча олади. Зарарли нишон ҳавода аниқлангандан сўнг, оператор нишонга кинетик ёхуд портловчи модда ёрдамида зарба бериб, уни ҳавода яксон қилади", дея лойиҳасининг ишлаш тартибини тушунтиради Билолиддин.

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа саккиз маротаба давлат полигонларида синов жараёнларидан ўтказилган. Билолиддин ўз лойиҳасини Президент Шавкат Мирзиёевга ҳам тақдим этган.

Президент эса тегишли ташкилотлар раҳбарларига ушбу лойиҳа эътиборсиз қолмаслиги кераклигини аниқ вазифа сифатида топширган.

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Барлос

"Барлос" ҳарбий роботи
Сурат тагсўзи, Лойиҳа тақдимотида Барлос ҳарбий роботининг нархи 35 минг доллар экани айтилди.

Талаба муҳандисларнинг ишланмалари орасида ҳарбий ва махсус вазифалар учун мўлжалланган автоном ерусти роботи ҳам бор. Турин политехника университети талабаси Дилмурод Рустамовнинг "Барлос" дея номланган лойиҳаси интеграллашган разведка-зарба берувчи тизим ҳисобланади. Дилмурод ўзининг "Барлос" роботи душман нишонларини аниқлаш, идентификация қилиш, масофасини ўлчаш, автоматик кузатиш, аниқ ўт очиш, қуролни тезкор қайта ўқлаш ҳамда вибрацияни компенсациялаш орқали жанговар вазифаларни масофадан туриб самарали бажаришини айтмоқда.

Taqdim
Olti oy ichida faqat dala o‘quv mashqlari bilan shug‘ullandik
Dilmurod Rustamov
Talaba-muhandis (Batafsil: BBC.COM/UZBEK)

Шунингдек, робот инсон ҳаёти учун хавфли ҳудудларда масофадан разведка олиб бориш, реал вақт режимида юқори сифатли маълумот узатиш имкониятига эга ва шунинг учун ҳам уни ҳарбий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, чегара назорати ҳамда фавқулодда вазиятларда самарали қўллаш мумкин.

"Лойиҳамни бошлаганимга деярли бир йил бўляпти. Асосан, мана шу олти ой давомида лойиҳани қилдим. Қолган олти ой ичида эса фақат дала ўқув машқлари билан шуғулландик", дейди Дилмурод Рустамов.

Робот доктор

Робот докторни ишлаб чиққан муҳандис Асадбек Ўрунов
Сурат тагсўзи, Талаба муҳандис Асадбек Ўруновнинг айтишича, лойиҳанинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан юқори
Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Турин политехника университети магистранти Асадбек Ўрунов эса ўзи дуч келган бир муаммони ечиш учун лойиҳа ишлаб чиққан. Шифокорлар оиласида катта бўлган Асадбек шифохонага бориб, соатлар навбат кутади, кўрикдан ўтиб бўлгач, олдинги ҳолати билан солиштириш учун ўтган галги натижаларни сўрайди. Шифохонада унга олдинги маълумотлар рақамлаштирилмагани учун уларни топпиш қийин бўлишини айтишади. Шунда Асадбек Робот доктор ишлаб чиқишга қарор қилади.

"Қурилма бир вақтнинг ўзида инсоннинг олтита тиббий маълумотини ўлчай олади. Буларга инсоннинг бўйи, вазни, пулси, қондаги кислород миқдори, қон босими ва тана ҳарорати киради. Булар нима учун муҳим десангиз, бугунги кунда бутун республикамиздаги поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида айнан шу маълумотларга асосланиб, врач хонасига бемор (мурожаатчи) йўналтирилади. Ва биз ниманинг олдини олдик? Ҳар битта бемордан биз ўн дақиқадан ўн беш дақиқагача вақтни тежаб қоляпмиз. Яъни, мурожаатчи келади, қурилмадан фойдаланади, бир дақиқада ҳамма маълумотларни чек қоғози кўринишида олади ва биз врач кабинетида бу маълумотларни кўрсата оламиз. Бу автоматик тарзда тиббиёт соҳасидаги бизнинг аҳолимиз соғлиғи бўйича статистик маълумотларни беради. Келажакда келиши мумкин бўлган касалликлар прогнозини беради ва бундан ташқари, вазн кўрсаткичлари ва шу ҳолатда кетса, келажакда қандай касалликлар келиши мумкинлиги бўйича тавсиялар ҳам беради. У, ўз-ўзидан, тиббиётни рақамлаштиради ва бунга катта туртки бўлади", деди ёш муҳандис.

BBC O'zbek
Biz shu paytgacha 45 million so‘mdan sotgan edik va yaqinda investitsiya oldik. Qurilmaning tannarxini 40 foizga tushirdik
Asadbek O'runov
Talaba-muhandis (Batafsil: BBC.COM/UZBEK)

Мазкур лойиҳа 20 дан ортиқ жойга сотилган. Асадбекнинг айтишича, эндиликдаги мақсад инвестиция олиб, робот докторни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

"Биз шу пайтгача қирқ беш миллион сўмдан сотган эдик ва яқинда инвестиция олдик. Қурилманинг таннархини қирқ фоизга туширдик, бунинг натижасида кейинги сотувларимизни тахминан 2,5 минг доллар атрофида қилишни режа қиляпмиз", деди Асадбек Ўрунов.