Самолётдан қулаб ҳалок бўлган Афғон миллий жамоаси футболчиси эди Afg'oniston Tolibon

Zaki Anwari

Сурат манбаси, Afghan Sports Society

Сурат тагсўзи, Социал медиада кўп одамлар Закий Анварий руҳига ҳурмат бажо келтирдилар
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Кобул аэропортида АҚШ ҳарбий самолётига осилиб мамлакатни тарк этмоқчи бўлганида ерга йиқилиб ҳалок бўлган инсонлардан бири ёш футболчи эканини Афғон расмийлари тасдиқладилар.

19 яшар Закий Анварий Афғонистоннинг ёшлар бўйича миллий терма жамоасида ўйнаган.

Унинг ўлими бошқа тафсилоти айтилаётгани йўқ.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганидан буён минглаб одамлар Кобул аэропортига тўпландилар, улар ўз фуқаролари ва Афғонистон фуқароларини эвакуация қилишга шошилаётган Ғарб давлатларига чиқиб кетишни истамоқдалар.

16 август куни Кобул аэропортининг учиш йўлагида осмонга кўтарилиш учун кетаётган АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари самолётига юзлаб одамлар осилиб олгани видеоси тарқалди.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Афғонистондаги маҳаллий матбуот самолёт ҳавога кўтарилганидан кейин камида икки инсон ерга қулаб ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари самолёт Қатарга бориб қўнганидан кейин ғилдиракларини чиқариб-киргизадиган мотори ичида инсон танаси парчалари топилганини тасдиқлади.

Ўзининг Фейсбукдаги баёнотида Афғонистон Жисмоний тарбия ва Спорт директорлиги Закий Анварий вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

"Жойи жаннатдан бўлсин, оиласи, дўстлари ва спортдаги ҳамкасбларига Аллоҳ сабр берсин", дейилади спорт идораси баёнотида.

Социал медиада кўпчилик Закий Анварий руҳига ҳурмат бажо келтирган.

"Унинг ўлими улкан йўқотиш. Сенинг хотиранг мен учун доим қадрли бўлиб қолади", деб ёзди Инстаграм фойдаланувчиларидан бири.

People climbing on to plane at Kabul airport
Сурат тагсўзи, Кўпчилик самолётга чиқиб олишга жон-жаҳди билан уринаркан, Кобул аэропортида алғов-далғов юзага келди

Ҳозирги пайтда Афғонистон пойтахти Кобулнинг Карзай номидаги халқаро аэропортини 4500 тача АҚШ ҳарбийлари вақтинча назорат қилмоқдалар.

Сафар ҳужжати бўлмаганларни Толибон аэропортга киришларига рухсат бермаяпти, ҳатто ҳужжати борлар ҳам қийинчиликка дуч келмоқдалар.

Кобул аэропортидаги алғов-далғов вазият манзарасида АҚШ Президенти Жо Байден Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш қарорини ҳимоя қилиб чиқди.

"Бу алғов-далғовнинг олдини олишнинг бирор бир йўли бормиди, мен билмайман" деб айтган Президент Байден ABC News телеканалига.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Президент Байден айтишича, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 31 августдан кейин ҳам қолишлари ва эвакуация ишларига ёрдамлашишлари мумкин.

Толибон билан АҚШ ўртасидаги келишувда Америка ҳарбийларининг Афғонистонда бўлишининг энг охирги муддати этиб 31 август белгиланган эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek