ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашмоқда

Сурат манбаси, mariazakharova

Published

Тошкентда сешанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ташқи ишлар вазирлари кенгаши иш бошлаган. Душанба оқшомида эса вазирлар норасмий учрашувлар ва икки-томонлама музокараларда қатнашганлар.

Йиғиндан асосий мақсад 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарликни муҳокама этишдир.

Ташқи ишлар вазирлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кўриб чиқадиган ҳужжатлар ва қарорлар лойиҳаларини муҳокама қилишмоқда.

Саммитда, хусусан, ШҲТнинг 15 йиллик декларацияси ва 2016-2020 йиллар учун амал қилиш дастури қабул қилиниши, ҳамда террорчилик, экстремизм, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва уюшган жиноятга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлашга келишилиши кутилади.

Саммитда иштирок этаётган Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова вазирлар учрашуви борасида ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар тарқатди.

"Стол шарқона бозорга ўхшайди", - деб ёзди у вазирларга тортиқ қилинган овқатлар суратини чоп эта туриб.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг