Туркия: Омон қолганлар иккинчи кунни бошпанасиз ўтказдилар - Фотогалерея

Хатай шаҳрилик оила
Published

Туркиядаги ҳалокатли зилзиланинг иккинчи куни ўтди. Миллионлаб инсонлар бошпанасиз қолганлар. Ер силкинишидан шикастланмаган бинога киришга одамлар қўрқадилар, ташқарида эса ҳаво совуқ. Ҳатай шаҳридаги оила кунини кўчада ўтказди.

Адана шаҳридаги қутқарувчилар
Ҳатай шаҳридаги вайрона остидан аёл жасади чиқариб олинди

ВВС мухбири Квентин Соммервил хабар қилишича, Адана шаҳрида оғир техника туни билан тўхтовсиз ишлаган, вайроналар остидан омон қолган инсонлар ва қурбонлар жасадлари чиқариб олинган.

Диёрбакирдаги уй автомобилни босиб қолди
Туркиядаги вайроналар устида ўтирган кекса турк аёл

Об-ҳаво мутахассислари тоғли жойларда тунда ҳарорат - 14 гача тушишидан огоғлантирмоқдалар.

Зилзила вайронаси
Зилзиладан жабр кўрганлар совуқда

Туркия расмийлари табиий офат ҳудудларига 41000 дан ортиқ чодирлар етказиб берилди, демоқдалар. Дунёнинг 70 давлатидан қутқарувчилар ва кўмаклар Туркияга етиб боришни бошлаган, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Греция ёрдами

Греция ва Туркия муносабатлари совуқ эканига қарамасдан, Греция раҳбарияти кўмак ва қутқарувчиларни юборди.