Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 10 Декабр, 2009 - Published 14:47 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Тошкентда азим дарахтларни кесдилар

Тошкент марказидаги хиёбоннинг бир асрдан зиёд умр кўрган дарахтларини кесишга қарор қилдилар. Илгари Амир Темур хиёбони соя-салқини шатранж мухлисларини ҳам жалб этган.

Масъул амалдорлар дарахтларни нега кесишга қарор қилингани борасида изоҳ бермадилар. Фақат хиёбондаги дарахтлар, хусусан чинорлар Тошкент иқлими шароити ҳисобга олинмасдан экилгани ҳақдаги хабарлар пайдо бўлди.

Бироқ кесилган дарахтларнинг ҳаммаси ҳам чинорлар эмас эди.

Ўзбекистон пойтахтида кекса дарахтлар кесилаётгани ҳақидаги хабарлар дунёнинг кўплаб бурчакларидаги инсонларни ларзага солди.

Амир Темур хиёбонини "яланғочлаш"га катта куч, хусусан кўп сондаги техника воситалари ташланди.

Дарахт кесиш ишларининг жадал кетиши туфайли Тошкент шаҳри маъмурияти хиёбоннинг янги қиёфасини Ўзбекистон конституцияси кунига қадар президент Ислом Каримовга тақдим этмоқчи экани борасида гап-сўзлар юзага чиқди.

Азим дарахтларга арра урилиши Ўзбекистон ташқарисидаги оммавий ахборот воситаларида қизғин ва кескин муҳокама этилиб, жиддий қораланди, шафқатсизлик ва вандализм деб аталди.

Бу йил Конституцияга бағишланган расмий тантана хиёбоннинг жануби-шарқида қурилган Ўзбекистон Форумлар саройида ўтказилди. Мустақил интернет нашрлари айни шу сарой кўринишини очиш учун юз йиллик чинорлар кесиб ташлангани ҳақида ёзди.

Тошкент шаҳри ободонлаштириш хизматининг мингдан зиёд ишчиларининг бир неча кунлик тинимсиз меҳнатидан сўнг атрофдаги бинолар кўриниши "очила" бошлади.

Энди Амир Темур ҳайкали ҳам яхшироқ кўрина бошлади, айрим тошкентликлар хиёбоннинг янги қиёфасини кўриб, "ёқа ушлаб қолганлар".

Кесилган дарахтларга ачинганлар кўп бўлди, аммо уларни кесганлар "юқори"дагиларнинг буйруғини бажаришаётганини айтишди.

Аммо асрли илдизни қўпориш осон иш бўлмаган


Амир Темур хиёбониТаҳлил
'Бизнинг Тошкентимиз' хотирага айланмоқда
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy