|
"Наши" Ўзбекистондаги черков ва ҳайкалларнинг бузилишига қарши | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкентдаги эски черков биносини бузиш ва шўролар даврида ўрнатилган "Ватан ҳимоячиси" ҳайкалини олиб ташлаш амали Россия сиёсатчиларининг норзилигига сабаб бўлмокда. Кремелпараст "Наши" сиёсий ҳаракати пойтахт Тошкент марказида норозилик чиқиши ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди. "Наши" ҳаракати фаолларига кўра, "Ватан ҳимоячиси" ҳайкали ўз ўрнига қайтарилмагунга қадар норзилик намойишлари давом эттиришади. "Наши" фаолларидан бири Мариа Дрокованинг айтишича, партия фаоллари 2 йил аввал Эстония пойтахти Таллинда бўлгани каби, Тошкентда ҳам шўро аскарига қўйилган ҳайкалнинг олиб ташланишига жиддий қаршилик кўрсатишмоқчи. "Ўзбекистон раҳбариятининг ушбу қарори республикада яшаётган 12 минг уруш фахрийлари ҳамда русийзабон фуқароларнинг манфаатлари инобатга олмаётганлиги аломатидир. Шу билан бирга ушбу қадам Иккинчи Жаҳон уруши даврида Совет Иттифоқи эришган ғалаба моҳиятини камситиш демакдир. Тошкентда нафақат ҳайкаллар, балки тарихий обида бўлган черков биноси ҳам бузилмоқда. Ўзбекистон аҳолисининг 9 фоизи православ дини аҳлидир. Шунинг учун ҳам биз ушбу вазиятга бефарқ қаролмаймиз" -деди "Наши" раҳбарларидан бири. Икки йил аввал Таллин марказида шўро аскари хотирасига ўрнатилган ҳайкалнинг бошқа жойга кўчирилгани Россия ва Эстония муносабатларининг кескинлашига сабаб бўлганди. Россия парламенти қуйи палатаси Дума депутати, сиёсатшунос Константин Затулин, Тошкентдаги "Ватан ҳимоячиси" ҳайкалининг яна ўз ўрнига қайтарилишига умид қилишини билдирди. "Эстония пойтахтида шўро аскари ҳайкалининг кўчирилиши, фашистлар томонида жанг қилганларни оқлаш ҳаркатлари манзарасида амалга оширилганди. Ўзбекистонда эса бу каби жараёнлар кузатилмаган ва у ерда тарихни қалбакилаштиришга урунишлар бўлмаган. Албатта, шўро даври тарихи бўйича Россия ва Ўзбекистон қаршларида ўзига яраша фарқлар бор. Мен "Наши"-чиларнинг пикет бошлаш ташаббусини қўллаб-қувватламайман. Чунки ҳайкал масаласида аввал дипломатик каналлар ишга солиниши керак. Лекин, 19 асрда қурилган тарихий черков биносининг бузилганидан биз жуда афсусдамиз", - деди депутат Константин Затулин. Баъзи кузатувчилар "Наши"нинг Тошкентда норозилик чиқиши уюштириш режаси амалга ошириб бўлмайдиган режа эканлиги ва бу Кремл ташаббуси бўлиши мумкинлигига ишора этишмоқда. Бироқ, Тошкентда черков биносининг бузилиши ва "Ватан ҳимоячиси" ҳайкалининг кўчирилиши бўйича Россия ҳукумати расмийлари ҳозирча бирор муносабат билдиришмаган. Би-би-си шарҳловчиси Стивен Икка кўра, "Наши" дастлаб собиқ президент Владимр Путин, кейинчалик президент Медведевни қўллаб- қувватлаган Россиядаги расмий ёшлар ҳаракатларидан бири ҳисобланади. Бу ҳаракат , Кремл назарида ташқаридан, аниқроғи Ғарбдан келадиган Россия ёшларига салбий ғоявий таъсирни бартараф этиш мақсадида таъсис этилгани айтилади. Украинада юз берган норинж инқилобидан кейин Россия ва умуман собиқ Совет Иттифоқи республикаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш зарурати ҳақида гапира бошлашди. Совет Иттифоқнинг қулаши натижасида авваллари кичик ҳисобланган ичкиликбозлик, нашавандлик каби муаммолар йирик бошоғриққа айланган. Россия ҳукумати сиёсий қарашлари ҳали шаклланишга улгурмаган 16-17 ёшли йигит-қизларни ўз сиёсатига садоқат туйғусини шакллантиришни истарди. "Наши" ҳаракати Россияда сўнги 15 йилда кучайган миллатчилик ва баъзи ҳолларда зидди исломий амаллари билан танила борди. Улар шунингдек ғоявий рақибларини таҳқирлаш амалларига қўл ура бошлашди. Улар томонидан мухолифат фаолларига ҳужумлар ҳам кучая борди. Россия ҳукумати ҳаракат ғояси ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш эканини урғуласа-да, аслида "Наши" ҳаракатини сиёсий мақсадларда фойдаланиладиган Путин кучлари деб айтиш мумкин. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Браудер: 'Россия бугунда жиноий давлатга айланган' 23 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa Ўзбек автосини тақиқлашни таклиф қилишмоқда 18 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa Медведев иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга чақирмоқда12 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa МДҲ: янги ҳарбий ҳамкорлик дастури имзоланди10 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa Россияда 'Ҳизбу таҳрир' аъзолари ҳукм этилишди30 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||