Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 10 Ноябр, 2009 - Published 12:51 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
МДҲ: янги ҳарбий ҳамкорлик дастури имзоланди
МДҲ мудова вазирлари
МДҲ консепсияси ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган
Тожикистон пойтахти Душанбеда учрашган МДҲга аъзо мамлакатлар мудофа вазирлари 2015 йилгача бўлган ўзаро ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Ушбу ҳужжат собиқ Совет Иттифоқининг 10 республикаси орасида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш учун ҳуқуқий шараоитни яратади.

Душанбе йиғинида шунингдек МДҲ га аъзо мамлакатлар фазо ҳудудида ҳарбий учоқлар
парвози хавфсизлигини таъминлашни назарда тутувчи ҳужжат ҳам имзоланган.

МДҲга аъзо давлатлар мудофа вазирлари учрашувига фақат Молдова мудофа вазири келмаган.

Душанбе йиғинида Ўзбекистондан мамлакат мудофа вазирининг биринчи муовини, Украинадан эса мамлакатнинг Тожикистондаги элчихонаси ҳарбий вакили қатнашганлар.

Мажлисдан сўнгра ҳарбий ҳайъатлар раҳбарлари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қабулида бўлганлар.

“МДҲ давлатлари ҳарбий ҳамкорлиги асослари бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар учун ўрнак бўлиши мумкин, ” дея хабар беради Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мудофа вазирлари йиғинида чиқиш қилган Тожикистон Мудофа вазири Шерали Хайруллоевнинг изҳор этишича, қўшни
Афғонистонда вазиятнинг таранглашуви МДҲ давлатлари ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга ундайди.

МДҲга аъзо давлатлар мудофа вазирлари кенгашининг котиби, Александр Синайский Душанбе йиғинида Афғонистондаги вазият батафсил кўриб чиқилмаганини айтган.

Аммо Александр Синайскийга кўра, МДҲ давлатлари мудофа вазирлари 2015 йилга қадар ўзаро ҳамкорликларни янада кучайтиришга қарор қилганлар.

Жаноб Синайский ушбу ҳужжат тафсилотини ошкор этмаган, бироқ у ҳарбий ҳамкорликка оид махсус дастур ишлаб чиқилганини билдирган.

Унинг айтишича, Душанбе йиғинида ҳаммаси бўлиб 20 дан ортиқ мавзу муҳокама этилган.

МДҲга аъзо давлатлар ҳарбий мулозимлари ушбу ташкилотни фойдали эканини давомли таъкидлаб келадилар.

Аммо баъзи таҳлилчилар МДҲ Совет Иттифоқи парчаланган дастлабки йилларда зарур бўлгани ва ҳозирда унга эҳтиёж қолмаганини таъкидлашади.

Ўтган йил июлида Россия билан қуролли тўқнашувгача борган Гуржистон жорий йилда МДҲ таркибидан чиққанини эълон қилди.

Украина расмийлари ҳам МДҲдан чиқиб кетиш масаласи кўрилаётганини айтишмоқда.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy