Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 25 Ноябр, 2008 - Published 17:49 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Владимир Путин Россия давлати раҳбарлигига қайтмоқдами?

Россия Бош вазири Владимир Путин
Конституция бўйича Владимир Путин икки президентлик муддатни ўтади
Россия сиёсатида собиқ президент, ҳозирда Бош вазир Владимир Путин не қадар етакчи рол ўйнаётганлигининг белгиси сифатида бу ҳафта икки муҳим баёнот билан чиқди.

Биринчиси, душанба куни Санкт-Петербургда халқаро ҳуқуқшунослар ўнгидаги нутқида Ғарб томон қатъий огоҳ билан чиқди.

25 няобрда эса эса коммунизм қулашидан бери Россиянинг ижтимоий сиёсий ҳаётида қабул қилинган энг муҳим ҳужжат - Россияни 2020 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадидаги узоқ муддатли концепция "Концепция-2020"га имзо чекди.

2020 йил концепциясини ниҳоясига етказишга икки йилдан кўпроқ вақт кетди.

Ҳали нефть нархлари қиммат бўлган, Россия иқтисодиёти гуркираган паллалар бошланган айни дастур эндиликда халқаро молиявий инқирозни ҳам ҳисобга олади.

Аммо барибир, бу юксак режа Россияни четга нефть-газ сотиб кун ўтказадиган мамлакатдан технология ва янгиланишлар етакчилик қиладиган замонавий кучга айлантиришни мақсад қилган.

Концепция аввалига аҳоли даромадларининг тезкор ўсишини ваъда қилади.

Ҳозир Россиядаги киши бошига тушадиган Ялпи Ички маҳсулотнинг йиллик кўрсаткичи 13900 долларни ташкил этади.

2020 йилга бориб бу рақам 30 минг долларга етиши керак.

Ҳатто ривожланган давлатларнинг ҳаммаси ҳам бу даражага ҳали етгани йўқ.

Шу қаторда таълим соҳаси кучаяди ва ёш россияликларнинг учдан икки қисми олий билим даргоҳларида таҳсил оладилар.

Ҳар бир оилага камида 100 квадрат метрлик уй-жой ваъда қилинмоқда.

Россиядаги қатор етакчи иқтисодчилар эса бу борада бир саволни ўртага қўйишаётир.

Агар яқин орада солиқ даромадлари кескин пасайса, унда қандай қилиб бу каби осмонни кўзлаган орзуларни амалга ошириб бўларкин?

Бошида бу ҳужжат Россияни кам солиқ олинадиган мамлакат сифатида ушлаб қолиш ва асосан сўнгги икки йил давомида кузатилган хориж сармоялари кириб келиши жалаллашувини назарда тутарди.

Бироқ сўнгги тузатишларга биноан, нафақа, ижтимоий муҳофаза ва тиббий суғуртани молиялайдиган Ягона ижтимоий солиқ 2010 йилга бориб ошади.

Бу ҳужжатни қонун кучига киритиш учун Бош вазир Владимир Путиннинг имзо чекиши ҳам катта маънога эга.

Жаноб Путин президентлик даври Россиянинг ақл бовар қилмас даражада гуркираши ва фаровонликка етишишига гувоҳ бўлди.

Аммо у бош вазирликни бошлаши биланоқ дунё молиявий бўҳрон ичида қолди.

Кремль мулозимлари бу инқироз бизга таъсир этмайди дейишса-да, аммо Россия иқтисоди ҳам ундан каттагина зиён кўрмоқда.

Ўтган душанба куни янги Оврўпо хавфсизлик мажмуаси ҳақида гапираркан, жаноб Путин уч тамойилни таъкидлади.

"Аввало, бошқалар тинчини бузиш ҳисобига ўз тинчингни ўйлама!"

"Иккинчидан, бошқаларга зарар етказадиган ҳарбий иттифоқларни барпо этма ва кенгайтирма. Учинчидан эса, ягона хавфсизлик фазосини бузадиган қадамларни қўйма!"

Владимир Путин ҳеч кимнинг номини тутгани йўқ, аммо бу НАТОнинг Оврўподаги ўрнига қаратилганди.

Шу пайтгача кўпчилик Путин ва Медведев биргаликда Россияни бошқаради, дейишарди.

Аммо мана энди Владимир Путин ўз сиёсий устунлигини намойиш этмоқда, деган фикрлар юзага келмоқда.

Бу эса яқинда қабул қилинган конституцион ўзгаришлар яна Владимир Путиннинг Россия президенти бўлишига йўл очади, деган тахминларни янада кучайтиради.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
РоссияСиёсат
Россияни ким бошқармоқда: Медведев ёки Путин?
Владимир Путин Муносабат
Путиннинг Россия ва халқаро саҳнадаги таъсири
Россия Россия
Президентлик сайловлари: саволлар ва жавоблар
Владимир ПутинСиёсат
Владимир Путин келажакда нимани режаламоқда?
Россия Президенти Владимир ПутинСиёсат
'Биз нечун севамиз' Владимир Владимировични?
Владимир Путин тўппонча билан Сиёсат
Путиннинг ҳукмронлигида 'КГБ таъсири ортаётир'
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy