Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 25 Феврал, 2008 - Published 15:43 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Путиннинг Россия ва халқаро саҳнадаги таъсири
Путин жаноблари
Россиянинг ўзида жаноб Путин юргизаётган сиёсат юқори баҳоланади
Би-би-си жаҳон хизмати ўтказган янги омма сўровларига кўра, ривожланган еттилик давлатларида яшовчи одамлар Президент Путиннинг Россиядаги демократия ва инсон ҳуқуқларига кўрсатаётган таъсиридан анча хавотирдалар.

Улар айниқса, жаноб Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик масалаларида етакчилик қилишини исташмайди.

Лекин Россиядан ташқари 30 мамлакатда олиб борилган мазкур сўровга биноан, Президент Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизликка таъсири борасида билдирилган қарашлар анчайин ижобийдир.

Россиянинг ўзидагилар эса, Путиннинг ишларидан жуда мамнунлар.

Сўровда дунё бўйлаб 16 минг инсон қатнашган.

Таъсир ижобийми, салбийми?

Владимир Путиннинг саккиз йиллик президентлик фаолияти давомида Россиянинг ўзи ва халқаро саҳнада таъсири сезиларли бўлганига деярли шубҳа қилинмайди.

Бироқ Би-би-си ўтказган омма сўровига кўра, бу таъсирнинг қанчалар салбий ёки ижобий бўлгани борасидаги жавоб тадқиқот иштирокчиларининг қаерда яшашларига боғлиқ бўлган.

Россиянинг Президент Путин қўли остида бораётган йўналиши Ғарб ҳукуматларининг хавотирларига сабаб бўларкан, сўров натижалари саноатлашган етти мамалакат аҳолисининг 56 фоизи Москва олиб бораётган сиёсат Россиядаги демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда деган фикрда эканларини кўрсатган.

Уларнинг қарийб ярми Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик масалаларида ўйнаётган ролини салбий баҳолашган.

Аммо кенгроқ қаралса, Россиядан ташқари, сўров олиб борилган 30 мамлакатда Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик масалаларида тутган ўрнига ижобий муносабат билдирилган.

Россиянинг бошқа давлатлар билан алоқалари ҳақидаги қарашлар ҳам салбий эмас.

Бу борадаги энг ижобий фикрлар хитойликлар томонидан билдирилган.

Расмий Пекин Москва билан ўзаро алоқаларини ривожлантирмоқда.

Бироқ айни пайтда Россия келажакда унинг потенциал рақибига айланиши мумкин.

Энг муҳими аксар россияликлар савол остига олинган барча масалалар, жумладан аҳоли турмуш даражаси, демократия, инсон ҳуқуқлари бўйича Путин юргизаётган сиёсатни ўта юқори баҳолашган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Владимир ПутинСиёсат
Владимир Путин келажакда нимани режаламоқда?
Владимир Путин тўппонча билан Сиёсат
Путиннинг ҳукмронлигида 'КГБ таъсири ортаётир'
ййййййййййййСўз Сизга
Путин миллий йўлбошчи сифатида қолишга ҳақлими?
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy