|
Путиннинг россияликлар билан жонли мулоқоти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мулоқот 3 соату 7 дақиқа давом этган ва бу шахсий рекорд дея баҳоланмоқда. Президент билан жонли мулоқот 2006 йил- 2 соату 54 дақиқа, 2005- йил 2 соату 50 дақиқа, Россияликларнинг жаноб Путинга телефон, электрон мактуб ва Эс-Эм-Эс орқали жўнатган саволларининг сони миллиондан ортган. Саволларнинг асосий мавзуси ижтимоий масалалар- нарх-наво, нафака ва маошлар билан боғлиқ бўлгани айтилади. Айни пайтда жаноб Путин саволлардан бирига жавоб қайтараркан, парламент сайловларида "Ягона Россия" партиясидан номзод бўлиш қарорини мамлакатда лаёқатли парламент яратиш истаги билан изоҳлаган. Келаси йил бошида президентлик муддати ниҳоясига етадиган Путин жаноблари мамлакат фуқаролари билан олтинчи бор жонли мулоқот ўтказиши. Президент Путин ўз қўли остидаги иқтисодий ўсишни ижобий дея баҳолаган.
"Ўтган йил ойликлар, нафақа ва сармоя миқдори ошди",-деб айтган у. Россия раҳбарига кўра, мамлакат иқтисоди бундан буёғи фақат нефт ва газ экспортига суяниб қолгани йўқ- соҳалар кенгаймоқда. Аммо, Президентнинг тан олишича, инфляция ўжарларча юқори қолмоқда. Россиянинг Узоқ Шарқидан қўнғироқ қилган ўрта ёшлардаги аёл ҳозирда иккита Россия мавжудлигидан шикоят қилган. Бири Оврўпога яқинроқ, гуллаб-яшнамоқда, бошқаси эса, Урал тоғларидан нарида ва анчайин қашшоқ. Қўнғироқ эгаси жаноб Путиндан ўзгасига ишонмайдиган россияликлар келаси йил у вазифасидан кетганидан кейин нима қилишади деб сўраган. Жаноб Путин эса, россияликлардан мамлакат тараққиётини фақат ўзи билан боғламасликларини айтган. Би-би-си мухбирига кўра, қудрат айнан бир одамнинг қўлида марказлашгани манзарасида бу истеҳзоли туюлиши мумкин. Жаноб Путин келажак хусусида гапираркан, мамлакатда давомийлик, айниқса ўзи юргизган сиёсат давом эттирилишини таъкидлаган. Шу билан бирга мамлакатни буткул замонавийлаштириш режаланаётгани ва иш инфратузилмадан бошланиши ҳақида сўз юритилган. Россия аскарлари бўлинмаси билан боғланаркан, жаноб Путин армияда "йирик" ўзгаришлар қилишга ваъда берган. Унга кўра, янги ракета технологиясини яратиш ва ядровий аслаҳахонани ислоҳ қилиш ҳам режада бор. Қўшма Штатларга қаратилган танқид тиғлари Халқаро саҳнага юз бурар экан, Владимир Путин Россия чегараларидан ташқарида яшаётган миллионлаб русларни қўллаб-қувватлашда давом этишга сўз берган. Путин жаноблари пайтдан фойдаланиб, Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ироқ урушини яна бир бор қаттиқ танқид остига олган. Россия Президентига кўра, АҚШ Ироқдан чиқиб кетиш вақтини белгилаши керак. Путин жанобларига кўра, Америка ушбу масалани ҳал этишдан қанчалик қочса, Ироқ раҳбарияти "ўз хавфсизлик кучларини ташкил этишга" шунчалик шошилмайди. Жаноб Путиннинг айтишича, Қўшма Штатларнинг Ироқда ҳозирлигига мамлакатдаги "нефт заҳиралари устидан назорат ўрнатиш" истаги ҳам қисман сабабдир. Унга кўра, Қўшма Штатлар ҳозир оммавий исёнга қарши "беҳуда" кураш олиб бормоқда.
"Сиёсий харитадан баъзи мустабит тузимларни ўчириб ташлаш мумкиндир....аммо халқ билан курашиш мутлақо беҳуда",-деб айтган Россия Президенти Айни пайтда жаноб Путин Россия ўз ҳудуди ва табиий заҳираларини ҳимоя қилиш учун Ироқдан фарқли равишда ҳарбий жиҳатдан етарлича кучга эга эканига ўз тингловчиларини ишонтирган. Путин жаноблари шунингдек, агар Вашингитон ракеталардан мудофаа тизими қурилмаларини Оврўпо шарқида ўрнатиш режасида давом этса, Россия ҳам ўз қуролларини жойлаштиришни кучайтириши юзасидан огоҳлантирган. Аммо, жаноб Путин Афғонистондаги халқаро амалиётларни Россия қўллаб-қувватлагани ва бунда давом этажагини билдирган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Россия президенти Эронга тарихий сафарини бошлади16 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Путин: 'Россия халқаро шартномадан чиқиши мумкин'12 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Владимир Путиннинг келажакдаги режалари02 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Путин парламент сайловлари борасида янги режада01 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||