|
Россия президенти Эронга тарихий сафарини бошлади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жаноб Путин олтмиш йилдан ортиқроқ вақт бадалида илк бор Эронга сафар қилаётган Кремль раҳбаридир. Россия раҳбари, шу билан бирга, Каспий денгизи бўйи давлатларининг саммитида ҳам иштирок этган. Мазкур олий даражадаги йиғин минтақада газ ва нефть ишлаб чиқариш суръатини тезлаштиришга қаратилган. Саммит ортидан Россия ва Эрон раҳбарлари гуруҳга аъзо ҳар бир давлат тинч мақсадларда ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришга ҳақли эканлигини урғулашган. Шу жумладан, Россия, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон бир овоздан ўз ҳудудларидан бешликнинг бирор бир аъзосига қарши эҳтимолий ҳужумлар учун фойдаланилишига йўл қўймасликларини айтишган. Кузатувчиларга кўра, бу келишув Эроннинг ядровий дастуридан норози бўлган Вашингтоннинг куч ишлатиш эҳтимолига қарши дея қабул қилинмоқда. Аммо мазкур саммитда ҳозирча Каспий денгизининг мақоми борасида якуний келишувга эришилмаган. Асосий мақсад ядровий дастур
Мухбиримизга кўра, Эрон Бирлашган Миллатларнинг жазо чораларини йўққа чиқариш учун Россиянинг дастагини қўлга киритиш илинжидадир. Россия раҳбари ўзига қарши суиқасд эҳтимоли борасидаги гап-сўзларга қарамасдан Теҳронга сафарини бошлаб юборган. Эрон томони ҳам жаноб Путинга қарши суиқасд таҳдиди жиддий эмаслигини айтиб чиққан. Россия президенти эронлик ҳамкасби Маҳмуд Аҳмадийнежод билан бир қаторда Эрон Олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан ҳам музокаралар олиб боради. Эрон техник ёрдам ҳам илинжида
Қурилиш ишлари эса ортга сурилиб кетган. Расмий Москва бунга тўлов билан боғлиқ муаммоларни сабаб қилиб келтирса, Эрон томонига кўра, Россия сиёсий важлар туфайли икки оёғини бир этикка тиқиб олган. Жаноб Путин Эронни қанчалик қўллаб-қувватлаши ҳозирча аниқ эмас. Вашингтон ва бошқа Ғарб давлатлари уранни тўйинтиришдан воз кечмагани учун Бирлашган Миллатларнинг Эронга қарши янги жазо чораларини қўллаши истагидалар. Расмий Москва эса, шу пайтга қадар янги чекловларга тўсқинлик қилиб келаётир. Россия томонига кўра, мазкур қадам Бирлашган Миллатлар атом қуввати ташкилотининг Эрон билан ҳал этилмай қолаётган масалалар борасида келишиб олишини қийинлаштиради. Ўз ўрнида, Россия раҳбарининг Эрон ҳукуматини ядровий дастури масаласида бунчалик қатъий бўлмасликка даъват этиши ҳам кутилмоқда. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Эрон ядровий дастури янги босқичга кирди09 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa Оврўпо Иттифоқи Эронни жазолаш қарорида23 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa Эрон Марказий Осиёдан нимани истайди?14 Август, 2007 | Bosh Sahifa Эрон раҳбари Марказий Осиё сафарида15 Август, 2007 | Bosh Sahifa Эрон раҳбари Бокуга сафар қилмоқда22 Август, 2007 | Bosh Sahifa 'Эрон центрифугалари сони уч мингга етди'02 Сентябр, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||