Артемида II: Нега НАСА яна Ойга одам учираяпти?

A digital illustration shows red clouds and water ice on the surface of Mars against the black abyss of space.

Сурат манбаси, Getty Images

Артемида II: Нега НАСА яна Ойга одам учираяпти?
    • Author, Ребекка Морелл
    • Role, Илм-фан муҳаррири
    • Author, Элисон Францис
    • Role, Етакчи илм-фан журналисти
  • Ўқилиш вақти: 5 дақ

Бир неча кундан кейин НАСА Артемида II миссияси доирасида Ойга тўрт фазогир учираяпти.

Ушбу парвоз Ой сатҳига қўниш ва сўнг Ойда база барпо этишга йўл очади.

НАСА Артемида дастури бошланганига кўп йиллар бўлди, дастурга минглаб одамлар жалб этилган, бугунги кунга келиб унинг харажати 93 миллиард АҚШ доларини ташкил этди.

Аммо баъзиларнинг хаёлига "буларнинг ҳаммаси олдин ҳам бўлганди" деган фикр келаётган бўлиши мумкин.

50 йил илгари Американинг 'Аполлон' миссияси доирасида инсонларнинг Ой юзасига илк қадам қўйиши тарихий ҳодиса бўлган эди. Ойга жами олти марта қўниш амалга оширилгани учун фазовий режалар рўйхатида Ой тўлиқ бажарилган вазифадек туюларди.

У ҳолда Ойга қайтиш нега АҚШ шунча кўп вақт, меҳнат ва маблағ сарфламоқда?

Қимматли ресурслар

Ой сатҳининг яқиндан кўриниши

Сурат манбаси, NASA

Сурат тагсўзи, "Ерда мавжуд қазилма бойликлар Ойда ҳам бор", дейди профессор Сара Рассел

Манзара қуруқ, чанг ва ҳосил бермайдиган ердек туюлиши мумкин, аммо аслида бундай оддий эмас.

'Ойда ҳам Ердаги элементлар мавжуд,' дейди Табиат тарихи музейининг сайёрашуноси, профессор Сара Рассел.

'Мисол учун, Ерда жуда кам учрайдиган нодир ер элементлари бор ва Ойнинг айрим жойларида улар етарлича кўп тўпланган бўлиши мумкин — шунда уларни қазиб олиш имкони пайдо бўлади.'

Ойда темир ва титан каби металлар ҳам, ҳамда суперўтказгичлардан тортиб тиббиёт жиҳозларигача қўлланиладиган гелий ҳам мавжуд.

Иқтибос

Бироқ энг катта қизиқиш уйғотадиган ресурс — энг ҳайратланарлиси: сув.

'Унинг баъзи минералларида сув тузоқланган, қутбларида эса анча-кўп миқдорда сув мавжуд,' дейди профессор Рассел.

Унинг айтишича, доимо сояда қоладиган кратерлар бор ва у ерда муз тўпланиши мумкин.

Агар Ойда яшамоқчи бўлсангиз, сувга эга бўлиш жуда муҳим. У фақат ичимлик сувинигина таъминламайди — балки водород ва кислородга ажратилиб, астронавтлар учун нафас олиш ҳавосини ва ҳатто космик кемалар учун ёқилғини ҳам ҳосил қилиши мумкин.

Космосда устунликка эришиш мақсадидаги пойга

Астронавт Баз Олдрин 1969 йили Ой юзасида ўрнатилган АҚШ байроғига ҳурмат бажо келтираяпти

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Астронавт Баз Олдрин 1969 йили Ой юзасида ўрнатилган АҚШ байроғига ҳурмат бажо келтираяпти

Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқи ўртасидаги космик устунлик учун кураш 1960–1970 йиллардаги Американинг 'Аполлон' миссияларига туртки берган эди. Бу сафар эса рақобатчи — Хитой.

Хитой ўз космик дастури билан жуда тез ривожланмоқда. У Ойга роботлар ва ойкезарларни муваффақиятли қўндирди ва 2030 йилгача инсонларни ҳам олиб боришини айтмоқда.

Ойда биринчи бўлиб ўз байроғингизни ўрнатиш — ҳануз нуфуз масаласи. Бироқ бугунги кунга келиб байроғингизни қаерга ўрнатишингиз ҳақиқатан ҳам жуда муҳим.

Ҳам АҚШ, ҳам Хитой энг кўп ресурсларга эга ҳудудларга киришни истайди. Бу эса Ойдаги энг яхши 'космик мулк'ни қўлга киритиш дегани.

Хитойнинг Ойга қўндирилган ойкезари Chang'e-6 нинг хитойлик фазогир мобил телефонида суратга олинган фотоси. 4 June, 2024.

Сурат манбаси, CNSA HANDOUT via EPA

Сурат тагсўзи, Ўзининг илк робот космик кемасини 2020 йили Ойга қўндирган Хитой ўшанда ўз байроғини ўрнатган эди

БМТнинг 1967 йил қабул қилинган "Космик кенглик тўғрисида"ги шартномасига кўра, ҳеч қайси давлат Ойни ўзининг мулки деб эълон қила олмайди. Аммо Ойда топилган нарсалар масаласи бунчалик оддий эмас.

"БМТ шартномасига кўра, у ердаги қуруқликнинг бирор қисмини мулк сифатида эгаллай олмайсиз, лекин ўша ҳудудда фаолият юритишингизга ҳеч ким халал беролмайди", дейди доктор Ҳелен Шарман, Британиянинг илк фазогири.

'Шунинг учун ҳозирги кундаги энг катта масала — ўзингизга бир парча ҳудудни эгаллаб олиш. Сиз уни мулк сифатида эгаллай олмайсиз, аммо ундан фойдаланишингиз мумкин. Ва ўша ерга бир бор ўрнашиб олганингиздан кейин у ҳудуд истаганингизча сизники бўлиб қолади".

Марс томонга йўл очиш

Марс сайёраси сатҳи

Сурат манбаси, NASA

Сурат тагсўзи, Марсда яшаш Ойда яшашга нисбатан қийинроқ бўлади

НАСА ўзининг мақсадини Марсга қаратган ва 2030 йиллардан у ерга инсонларни юбормоқчи.

Технологик тўсиқларни ҳисобга олганда, бу жуда ҳам амбицияли режа.

Аммо ҳамма нарса ҳам қайсидир жойдан бошланади ва АҚШ Ойни шундай макон деб танлади.

"Ойга бориш ва у ерда маълум муддат қолиб ишлаш — бошқа сайёрада яшаш ва ишлашни ўрганиш учун синов майдони сифатида анча хавфсиз, арзон ва осон", дейди Лондондаги Илм-Фан музейининг космос бўлими раҳбари Либби Жексон.

Ой базасида Nasa астронавтларга зарур ҳаво ва сувни таъминлайдиган технологияларини такомиллаштириши мумкин. Улар электр энергиясини қандай ишлаб чиқиш ва одамларни ўта иссиқлик, ўта совуқ ҳамда хатарли космик нурланишдан ҳимоя қиладиган иншоотлар қуриш усулларини ҳам ишлаб чиқишлари керак бўлади.

"Агар бу технологияларни Марсда биринчи марта синаб кўрсангиз ва улар ишламай қолса, оқибати ҳалокатли бўлиши мумкин. Уларни Ойда синаб кўриш эса анча хавфсиз ва анча осон", дейди Либби Жексон.

Ҳали очилиши талаб қилинадиган сирлар

Apollo astronavti Harrison Schmitt Oy yuzasida toshdan namuna olayapti

Сурат манбаси, NASA

Сурат тагсўзи, Ўз миссияси пайти "Аполлон" астронавтлари Ойдаги тошдан намуналар олган эдилар

Олимлар Ойдан олиб келинадиган материални қўлларига (қўлқопига) олишни сабрсизлик билан кутмоқдалар.

'Аполлон' астронавтлари олиб келган тошлар эса Ер қўшниси бўлган осмон жисми ҳақидаги тушунчамизни тубдан ўзгартирган.

'Улар бизга Ой улкан даражада драматик бир ҳодиса — Марс каби ўлчамдаги бир жисм Ерга урилиб, учиб кетган бўлаклардан Ой ҳосил бўлганини кўрсатди. Биз буни айнан 'Аполлон' тошлари туфайли биламиз", дейди профессор Сара Рассел.

Бироқ, унинг айтишича, ҳали кашф этиладиган нарсалар жуда кўп.

Чунки Ой бир вақтлар Ернинг бир бўлаги бўлган — у бизнинг сайёрамиз тарихи бўйича 4,5 миллиард йиллик ёзувни ўз ичида сақлаган.

Ва унда тектоник плиталар йўқлиги, ёмғир ёки шамол каби тарихий ёзувни йўқ қилиб юборадиган жараёнлар йўқлиги сабабли, Ой — идеал вақт капсуласидир.

"Ой — Ер тарихининг зўр архиви" дейди профессор Рассел.

"Ойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинадиган янги тошлар тўплами жуда ҳам ҳайратланарли бўлади".

Янги авлодга илҳом

НАСАнинг Кеннеди космодромида турган Артемид II фазо кемаси

Сурат манбаси, Joe Raedle/Getty Images

Сурат тагсўзи, Артемида миссияси ёшларни илм-фанга, технология ва инженерликка рағбатлантиради деб кутилаяпти

Аполлон' миссияларидан узатилган ғадир-будир, қора‑оқ тасвирлар космос орзусини реал воқеликка айлантирган эди.

Ва томоша қилганларнинг фақат озгина қисмига фазогир бўлиш бахтига муяссар бўлган эса‑да, кўпчилик кейинчалик фан, технология ва муҳандислик соҳаларида фаолият юритди.

Black-and-white still of Apollo 12 mission in 1969 showing one of the astronauts on the Moon’s surface holding a container of lunar soil. The other astronaut is seen reflected in his helmet.

Сурат манбаси, NASA

Сурат тагсўзи, Аполлон миссияларидан олинган оқ-қора тасвирлар илмий фантастикани ҳақиқатга айлантирди

Артемида миссиялари — жонли эфирда, 4K форматда намойиш этилиши — янги авлодни илҳомлантиришига умид қилинмоқда.

'Биз технология дунёсида яшаймиз. Бизга олимлар, муҳандислар ва математиклар керак — космос эса одамларда бу фанларга қизиқиш уйғотишнинг ажойиб қобилиятига эга,' дейди Либби Жексон.

Янги иш ўринлари ва ривожланаётган космик иқтисод АҚШга Артемида дастурига сарфлаган миллиардлаб долларларнинг ўрнини қайтаришга хизмат қилади. Шунингдек, миссиялар учун ишлаб чиқилган технологияларнинг Ерда қўлланилиши ҳам фойда келтиради.

Аммо Ҳелен Шарманнинг айтишича, Ойга қайтиш бутун инсониятга ҳам зарур бўлган руҳий туртки беради.

"Агар биз бирлашсак, инсоният учун фойда келтирадиган жуда кўп нарсалар яратишимиз мумкин", дейди Шарман.

"Бу бизга инсоннинг нималарга қодир эканини кўрсатади".