Эрон уруши энди тугайдими - АҚШ қандай ишора бермоқда?

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Марко Рубиога кўра, Эрондан жавоб келиши бироз вақт олган.
Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

АҚШ ва Эрон музокарачилари "ўртага салмоқли нарсани қўйишган".

Давлат котиби Марко Рубио урушни тўхтатишга оид сўнгги ривожланишни шундай тасвирлади.

Унга кўра, душанба куни икки мамлакат келишувга эришишлари мумкин.

"Ҳамон иш олиб бораяпмиз" - деган Ҳиндистонда сафар қилаётган Марко Рубио.

Полин Кола назарда тутилаётган келишув борасидаги сўнгги хабарларга назар ташлайди.

"Шошманг"

Олдинроқ Президент Трамп музокарачиларга "келишувга эришиш учун шошиш керак эмаслигини" айтганини урғулаганди.

Доналд Трамп ундан ҳам сал олдинроқ эса келишувга оз қолганини билдирганди.

Хабарларга кўра, келишув 60 кунлик оташкеисм, ни узайтиришни, Ҳўрмуз бўъғозини қайта очишни ва Эрон ядровий дастури бўйича яна музокаралар олиб боришни кўзда тутарди.

Келишув умиди ҳақидаги ишора ортидан Осиё биржаларида нефт нархи кескин арзонлади.

"Бўғозни очиш учун салмоқли нарсалар ўртага қўйилди" - деган у Деҳлидаги сафари пайти Ҳўрмуз бўғозига ишора қилиб.

Lindi Grem
BBC (skrinshot)
Har qanday kelishuv ortidan Eron mintaqadagi yetakchi kuch sifatida qabul qilinadi.
Lindsi Grem
AQSh senatori

Жаноб Рубио "Эрондан жавоб келиши бироз вақт олганини" қайд этган.

BBC ҳамкори бўлган CBS News хабарига кўра, Исроил ҳужумида яраланган Эрон Олий диний раҳнамоси махфий жойда қолмоқда ва шу боис мулоқот олиб бориб қийинлашиб, тинчликка эришиш чўзилиб кетмоқда.

Ўтган дам олиш кунлари гапирган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги воизи Исмоил Бақоий эса тарафларнинг келишувга эришишларини "ҳам жуда яқин ва ҳам жуда узоқ" эҳтимол сифатида таърифлаганди.

АҚШ матбуотига кўра, айтилаётган ҳозирги келишув якуний қадам эмас, балки энг нозик ҳамда баҳсли масалаларни кейинроқ музокара қилишни назарда тутади.

Булар орасида, Эронга қарши жазо чораларни енгиллатишнинг вақти ҳамда қамрови, Эроннинг музлатилган пулларин очиш ва Теҳроннинг ўз ядровий режаларини жиловлашга оид Вашингтон талаблари бор.

Назарда тутилган келишув Президент Трампнинг Республикачи партиясини иккига бўлмоқда.

Айримлар Эронга нисбатан жуда юмшоқ йўл тутилмоқда, деб ҳисоблашади.

"Ҳар қандай келишув ортидан Эрон минтақадаги етакчи куч сифатида қабул қилинади" - деган Трампга яқин сенатор Линдси Грэм - "Ҳайрон қоласан, аслида нега ўзи уруш бошланганди".

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Президент Трамп якшанба куни Truth Social платформасидаги ўз постида Эрон ядровий қуролларни ривожлантира олмаслигини "тушуниши шарт" деб ёзганди.

АҚШ матбуотидаги айрим хабарларга кўра, келишув якунида Эрон бойитилган уранини топширишга рози бўлиши ҳам мумкин.

Теҳрон эса ўз ядровий дастурини тинчлик мақсадларида, деб айтиб келади.