Россия. Украина ишғоли: Киев тинчидими? Шаҳарда комендантлик соати бекор қилинди Ukraina Rossiya Yangiliklar

Украина
Сурат тагсўзи, Украина, бешинчи кундирки, Россиянинг ҳужумлари остида
Published

Украина пойтахти сўнгги кунларда Россия кучларининг ҳужуми остида қолаётганди. Россия ҳарбийларига нима бўлди? Киев тинчидими - шаҳарда комендантлик соати бекор қилинди. Бугун Украина урушининг бешинчи куни. Фоторепортаж.

Алоқадор мавзулар:

Таҳлил:

Киев
Сурат тагсўзи, Шу соатларда олинган хабарларга кўра, Киевдаги икки кунлик комендантлик соати бекор қилинган
Киев
Сурат тагсўзи, Масъулларнинг бу қарорига ҳозир Россия қўшинларининг шаҳардан 30 чақиримча узоқда экани сабаб бўлгани айтилмоқда
Киев
Сурат тагсўзи, Аксарият яшириниб ётган жойларидан чиқишган. Улар Россия кучлари Киевни ўққа тутган сўнгги икки кун ичида ерости метро бекатларида яшириниб ётишганди
Киев
Сурат тагсўзи, Киевдаги супермаркетлар қайта очилган
Киев
Сурат тагсўзи, Россия сўнгги икки кун ичида Украина пойтахтини снаряд ва ракеталардан ўққа тутган. Улардан айримлари турар-жой биноларига ҳам келиб текканди

Барча фотосуратлар муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофазаланган.