Йил охирида руҳан бир тин олиб, ортга назар ташлаш, бўлиб ўтган ҳодисаларни қайтадан эслаб, сарҳисоб қилиш ва энг асосийси мозийга шўнғиган йўқотишлар билан яна бир бор, бу гал абадул-абад видолашиб олиш кўпчиликка одат. Бу йил видолашиб олиш керак бўлганлар қаторига Дарахтни киритдик. Ҳеч қачон ишонма - Бу майдон маккор, Неча хил ғалаён тарихин кўрган, Адолат қидириб бош урган хоксор Милёнлаб инсонни жўнатган гўрга. Қандай маҳобатли! Теккис сатҳи ҳам Қатл кундасидай қорамтир порлар, Қурбонлик соатин санаб хотиржам, Сеҳрли гирдобдай домига чорлар. Чорлар, жодуланган куйи бир овсар, Қудратдай йиғилиб келар ғалаён, Майдонлар дунёга сафсата сотар, Урди деб бошини тошга оломон... Ҳеч қачон ишонма - Майдонга борма Кўксингни ёрсаям дарду ҳасратинг! Бу маккор майдонлар сергак ҳар доим, Салтанат қасрини шундоқ асрайди. Алвонлар - ажойиб, ҳаммаси - ёлғон, бу ерга инсонмас келар жонивор, Майдонлар қошида қорайиб қолғон, Милёнлаб алданган одам қони бор. Майдонлар қонхўру, оломон - анди, илдизи майдонда - яшнаб турар тож. Бу ерда ясанган оғочлар банди, Гар банда бўлмаса ўсмасди оғоч... Луиза Искандарий тайёрлаган адабий лавҳада Шавкат Раҳмон, Холдор Вулқон ва Юсуф Расул ижодлари намуналаридан фойдаланилган. | | |