Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 18 Феврал, 2009 - Published 14:39 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
General Motors хориждан маблағ изламоқда
General Motors автомобиллари
General Motors жами 47 минг иш ўрнини қисқартиришни мўлжаллаган
Американинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи ширкати General Motors Британия, Олмония, Швеция, Канада ва Таиланд ҳукуматлари билан 6 миллиард доллардан зиёд қарз олиш мақсадида музокаралар ўтказмоқда.

Ширкатдан маълум қилишларича, бу маблағ General Motorsнинг хориждаги корхоналарини қутқариш учун зарурдир.

General Motors АҚШ ҳукуматидан 16,6 миллиард долларлик қарз сўраш ниятида, ширкат бунгача 13,4 миллиард доллар олган.

Американинг автогиганти қутқариш режасини эълон қилган, бу режага биноан, 47 минг иш ўрнини қисқартириш, бир неча заводларни ёпиш мўлжалланмоқда.

Илгари General Motors дунёдаги заводлари сонини 47 дан 38 тагача қисқартирмоқчи эканини маълум қилган, бироқ энди яна бешта корхонаси ёпилиши мумкинлиги айтилмоқда.

26 минг киши компаниянинг АҚШдан ташқаридаги корхоналаридан ишдан бўшатилади.

GM 12 турдаги автомобил русумларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ниятида.

2012 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олган режа доирасида фақат тўрт - "Шевроле", Буик", "Кадиллак" ва GMC русумларидаги машиналарни ишлаб чиқариш сақланиб қолади.

General Motors, шунингдек, Швециядаги Saab заводини сотишни режалаган.

Ширкатдан айтишларича, улар 2 йилдан кейин ишлаб чиқариш даромад келтиришига умид қилаяптилар, қутқарув режалари кўнгилдагидек амалга оширилса, 2017 йилга бориб қарзларидан тўла узилишлари мумкин.

17 феврал куни General Motors ва Chrysler ширкатлари АҚШ ҳукуматидан яна қўшимча жами 21,6 миллиард доллар миқдорида қарз сўрамоқчи эканликларини эълон қилдилар.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy