|
Самарқанддан мамлакат жануби томон йўлга чиққанда... | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Самарқанддан Сурхондарёга боришга тўғри келди. Йўловчилар "йўлимиз бехатар бўлсин", дея дуо ўқишгач, "Нексия" йўлга тушади.
Самарқанддан чиқар-чиқмас мардикор бозорига дуч келасиз. Машина бирров тўхтар экан, аёллар яқинлашади: "Уборками? Бир кунга ўн минг. Саккиз минг сўмга ҳам боришимиз мумкин".
Эркак мардикорлар тўдасидагилар ҳам иссиқ кийинишган бўлсалар-да, совуқ ўтаяпти шекилли, уларнинг айримлари у ёқдан бу ёққа бетиним юраверишади.
Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, бозорчилар бозоридан қолмайдилар. "Ургут бозоридан юк олиб боришаяпти", дейди ҳамроҳлардан бири.
Довонга юқорилаган сари қор шунчалик қалинлашиб боради.
Бу довон Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларини Тошкентга ҳам боғлайдиган асосий йўллардан.
Довонда ҳам камчиқим ва тўқ хонадонлар ҳаёти фарқ қилишини уларнинг уйлари кўринишидан билиш мумкин.
Довонда йўловчилар дам оладиган ва овқатланадиган ўнлаб емакхоналар бор. Совуқ туфайлими улар жуда санжоб. (Давоми бор) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||