Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 17 Сентябр, 2007 - Published 16:28 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
“Отим ориқ, манзил йироқ...” ёки нарху наво ҳақида ўйлар

Савдо қилиб ўтирган киши
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтилаяпти
Ўзбекистон бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишни бошлаган кезларда ва бугунги кунга қадар мазкур жараённинг босқичма-босқич бўлиши уқтириб келинади. Фалаж қилиш усули(бугун Ўзбекистонда кўпчилик унутишга улгурган ва Россияда қўлланилган "шоковая терапия" усули) бизнинг мамлакатга мутлақ тўғри келмаслиги алоҳида
урғуланади.

Лекин баъзи кузатувчилар яқин 15 йил давомида ҳар куни ярани ковлатгандан кўра, уни аввал бошдаёқ, кучли оғриқ билан бўлса-да кестириб ташлаган яхши эмасмиди, деган фикрда ва шундай йўл тутганларни бунга мисол келтиради.

Уларнинг фикрича, кўпчилик бозор муносабатларига ўтишдаги ислоҳотларнинг ҳаддан зиёд чўзилиб кетганини туну-кун бир маромда азоб берадиган тузалмас ярага ўхшаб қолаётганига қиёслайди. Ҳар кунги оғриқдан бир кунлик оғриқ афзал эмасмиди, дейди улар.

Бу каби фикрларнинг юзага чиқа бошлашига август ойида юз берган навбатдаги маош ошиши ва бунинг ортидан нархларнинг ҳам ошиб кетиши сабаб бўлди. Ўзбеклар учун энг муҳим бўлган нон ва ёғнинг нархи деярли икки баробар ошди ва бу жуда кўпчиликни таҳликага солди.

 Ўзларини “Ўзбекдон” жамиятидан деб таништирган икки йигит биздан нон тақчиллиги ҳақида сўради, лекин биз уларга нолисак, бошқалари келиб бизни сўроқ қилади деган гумон билан ижобий жавоб бердик
Тошкентлик йигит

Ноннинг нархи ошиб кетишига Ўзбекистондаги навбатдаги нархлар кўтарилиши дунё бўйлаб, хусусан, қўшни Қозоғистонда ҳам буғдой нархи кўтарилган пайтга тўғри келди. Ўзбекистон ғалла мустақиллигига эришганини эълон қилган бўлса-да, ҳозиргача Қозоғистондан қанча ун кириб келишини ҳеч ким аниқлай олган эмас. Айни пайтда эса ўзбек новвойларининг нони қозоқ унисиз эпақага келмаслиги ҳеч кимга сир эмас.

Бир тарафдан қозоқ унининг нархи ошиб кетиши, иккинчидан, давлат томонидан нон нархининг назоратга олиниши ва ниҳоят одамларнинг норозилиги туфайли энг оммабоп нон бўлган буханка нон тайёрлайдиган хусусий нонвойхоналарнинг аксарияти ишини тўхтатди. Ўртада нон тақчиллиги туфайли енгил саросима ҳам кузатилди.

Лекин “Ўзбекдон” деб ном берилган идора вазиятни ўнглашга муваффақ бўлди. Бу ташкилот вакиллари аҳоли зич даҳаларда нонга бўлган талабни зудлик билан ўрганиб чиқди ва шунга яраша арзон нархдаги буханка тайёрлашни кучайтирди.

“Ўзларини “Ўзбекдон” ҳиссадорлик жамиятидан деб таништирган икки йигит биздан нон тақчиллиги ҳақида сўради, лекин биз уларга нолисак, бошқалари келиб бизни сўроқ қилади деган гумон билан ижобий жавоб бердик,” дейди ёши ўттизлардаги бир йигит.

Иккинчи суҳбатдошимизнинг айтишича эса худди шундай сўров ўтказаётган бошқа бир гуруҳга супермаркет сотувчиларидан тортиб харидорларгача барчаси ғазабини сочган. “Хайрият бугунга келиб дўконларда буханка нон бемалол, лекин ишдан чиқиб кечаси дўконма-дўкон нон қидирган кунларимиз ҳам бўлди”, дейди у.

Бугун Ўзбекистон унидан тайёрланган буханка нон 200 сўм (аввал 175 сўм эди), тандир нон 250-300 сўм (сифати жуда паст бўлгани учун баъзан "резинка нон" ҳам дейилади). Қозоқ унидан ёпилган оддий нон 400, ширмой нон 500, патир 1000 сўм. Нонларнинг сифати нархига яраша.

 Одамларга нон қандай машаққатли меҳнатлар ортидан юзага келиши, бугун нон нархи жуда арзон бўлиб, унинг ҳақиқий нархи аслида жуда қиммат эканини тушунтиришимиз лозим экан. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳозирги нарх ошиши ҳали ҳолва, ҳақиқийси олдинда
Ўзбекистонлик журналистлардан бири

Лекин охирги нарх ошишлар бозор муносабатлари, таъбир жоиз бўлса, капитализм нима эканини одамларнинг шундоққина кўз олдига келтириб қўйган бўлса ажаб эмас. Бир харидор “бир дона патир минг сўм ҳам бўладими”, дея ғазабланса, иккинчи харидор пинагини ҳам бузмай худди шу патирдан харид қилиб кетади. Аҳоли зич жойлардаги дўконларда одамлар арзон нархдаги ёғни сотиб олиш учун узундан-узун навбатга турса, бошқалар худди шу дўкондан икки-уч баробар қиммат ёғни индамай харид қилиб кетади.

Лекин бугунга келиб одамлар янги нархларга кўника бошлаган эса-да, кўпчилик заҳира учун ун ва ёғ сотиб олиш ташвишига тушганини кузатиш мумкин. Чунки ҳали олдинда яна маошлар ошиши бор.

Президент Ислом Каримов мустақиллик байрами олдидан сўзлаган нутқида йил охиригача ўртача маош 200 долларга етишини айтди. Демак нархлар ҳам шунга яраша ошади, дейишмоқда одамлар.

Маҳаллий журналистлардан бирининг айтишича, уларга нон нархининг ошиб кетиши сабаблари ҳақида таҳлилий мақолалар тайёрлаш буюрилган.

- Биз одамларга нон қандай машаққатли меҳнатлар ортидан юзага келиши, бугун нон нархи жуда арзон бўлиб, унинг ҳақиқий нархи аслида жуда қиммат эканини тушунтиришимиз лозим экан,- дейди бу журналист. - Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳозирги нарх ошиши ҳали ҳолва, ҳақиқийси олдинда, - қўшимча қилади у.

"Қозоғистон унидан тайёрланган нон деярли икки баробар ошган пайтда, давлатга қарашли корхоналар буханка нархини 25 сўмга оширди ва шунинг ўзи бу вақтинчалик чора эканини кўрсатиб турибди, чунки ҳозирча давлат заҳираси ишга солиняпти", дейди журналист.

Кейинги нарх ошишига эса аҳоли кайфиятини тайёрлаш керак.
Яъни, бозор муносабатларига ўтишнинг босқичма-босқич давом этадиган узундан-узун йўли ҳали яна давом этади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Тошкентдаги "Эски Жўва" бозориBBC Гаштак
'Дарс ўтилди деб журнал тўлдиринглар, барака топгурлар!'
Сэм тоғаBBC Гаштак
'Британиядан кўринган яна бир қора доғ'
Тошкентдаги "Эски Жўва" бозориBBC Гаштак
Тошкент бозорида қоғоздаги гўштни қидириб
Андижондаги Бобур ҳайкалиМуҳожир кундалиги
ВВС Гаштакда Нодир Шамс блоги
Интернетдан фодаланаётган одамВВС Гаштак
Беозор суҳбатлар ва ё интернетдан 'истиҳола'
ВВС ГаштакИнтернет блог
BBC Гаштакда Бунёд Бек блоги
ИЧКИ САҲИФАЛАР
BBC Гаштакда Бунёд Бек блоги
06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy