|
Ҳаёт Россия қишлоқларини тарк этмоқда | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Миллионлаб одамлар қишқлоқларни ташлаб, фаровонроқ умр кўриш умидида, шаҳарлар томон йўл олишмоқда. Москвадан бир неча юз километр шимоли-шарқда жойлашган Кострома вилоятига йўлингиз тушаркан, у ерда минглаб қишлоқларнинг одамсиз қолганига гувоҳ бўласиз. Кострома - Россиянинг қадимий марказларидан бири. Вилоятнинг бепоён ўрмонлари узра Волга дарёси шамоли эсади. Бир неча аср аввал руслар Костромадаги ўрмонларни кесиб, экин ерларини барпо этишганди. Ўрмон ичра юраркансиз, гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда бир неча ёғоч уйлардан иборат эски қишлоқларга кўзингиз тушади. Ҳаёт у ерларни тарк этган. Сўнги Исуповолик Исупово қишлоғи Кострома рўбарў бўлган муаммоларга хос ўрнак бўла олади. Бир пайтлар қишлоқда 30 га яқин хонадон бўлган. Энди эса Исупово қишлоғида бир киши умргузаронлик қилади. Қолганлар қишлоқни аллақачон тарк этишган. Мен қишлоққа келганимда, меҳмонни кўриб таажубга тушган Василий уйидан отилиб чиқиб, сўраша кетди. Василий кексайиб қолган. Якка ўзи яшайди. На қариндоши ва на борар ери бор. "Менинг Чўпли Қишлоғим" деган эски қўшиқ бор. Қўшиқ ўз қишлоқларини тарк этган, чўп юракли одамлар ҳақида. Бу одамлар уларни тўйдирган тупроққа хиёнат қилишади", - дейди Василий. У менга Исуповонинг икки мактабини, почта идорасию черковни кўрсатди. Эски чўпдан қурилган уйлар асоси дарз еган, томлардан чакка ўтавериб, илма-тешик бўлиб кетган...
Демографик инқироз Россия бўйлаб қишлоғу хуторлар йўқолиб бормоқда. Мамлакатда ўтказилган сўнгги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Россиядаги 155 минг қишлоқдан 13 мингтаси кимсасиз қолган, яна 35 минг қишлоқнинг ҳар бирида аҳоли сони 10 кишидан ортмайди. Мазкур кўрсаткичлар Россия аҳолисининг ташвишли даражада камайиб бораётганини кўрсатади. 1992 йилдан буён Россия аҳолиси сони 149 миллиондан 144 милионга тушиб кетди. Муаммо эса тобора чуқурлашиб бораётир. 1980 йиллар охирларида Россияда туғилиш даражаси кескин пасайиб, ўлим даражаси орта бошлади. Совет Иттифоқи парчалангач, аёлларда кам фарзанд кўриш ва ўлим даражаси, айниқса эркаклар орасида, кескин даражада ортиш жараёни кузатилди. Ичкиликбозлик ва юқумли касалликлар Россияда ўлим даражасининг янада ортишига сабаб бўлди. Эндиликда бир эркакнинг ўртача умри бор-йўғи 59 йилни ташкил этмоқда. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||