Украина уруши: Толибон Россияга одам берадими?

Видео тагсўзи, Украина уруши: Толибон Россияга одам берадими?
Украина уруши: Толибон Россияга одам берадими?
Published

Россия Украинага уруш очган, қарийб беш йилдирки, Украина билан урушиб келади.

Покистон эса Толибон ҳукуматига, уни яксон этмоқчи.

Ҳозир яна Россиянинг Афғонистонга чегарадош анъанавий иттифоқчиси Эрон ҳам нотинч. АҚШ ва Исроилнинг ҳужумига учраган.

Россия ва Толибон ҳукумати ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка оид янги битим четда шуниси билан ҳам алоҳида эътибор тортган.

Янги ҳарбий ҳамкорлар энди бир-бирларини кучайтиришлари мумкин, деган хавотирларни пайдо қилган.

Айни мазмундаги саволлар Ғарбда сарлавҳаларга ҳам чиқиб бўлган.

Толибон эса яқин-яқингача минтақадаги энг йирик жангари гуруҳ саналган.

Россиянинг Украинага қарши урушга хорижликларни ёллашга уринаётгани аллақачон ноодатийлигини йўқотган мавзулардан бири.

Шундай экан, икковлон ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техник ҳамкорликка оид янги битим манзарасида бу каби саволлар қанчалик асослию ўринли?