Путин ёқилғи тақчиллигини тан олди, Қозоғистон ва Қирғизистон уруш Беларусга ёйилишидан хавотирдами?

Сурат манбаси, Tass
Қарийб икки ой мобайнида Россия нефтни қайта ишлаш заводлари ва ёқилғи омборларига Украина ҳужумларини тилга олмай келган Президент Владимир Путин бутун мамлакатда юзага ёқилғи тақчиллиги вазиятига изоҳ берди.
28 июн тунида Россия давлат телеканали Президент Путин билан видео интервюни намойиш этди.
Бу суҳбатдан олдин Россия президенти ёқилғи тақчиллиги муаммосига бағишланган ҳукумат мажлисини ўтказди.
Телевидение мухбири билан суҳбатда Президент Путин айтишича, Россияда "ҳозир биз маълум бир ёқилғи танқислигини кузатаяпмиз", гарчи у "танқидий бўлмаса-да", деди.
У вазиятни Украин дронларининг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлари билан боғлади, Украина Қуролли кучлар зарбалари «муаммолар яратаётгани, бу аниқ» эканини айтди, "зарар бор", деди.
Россия 2014 йили аннексия қилган Украина ярим ороли Қрим ва Севастополда ёқилғи танқислиги аҳолига уни сотишни вақт-инча тўлиқ тақиқлашга, бошқа вақтларда эса чекланган миқдорда ҳамда QR-кодлар ва талонлар орқали сотишга олиб келган жойларда «бир неча кунлик» ёқилғи захираси борлигини айтди Путин.
Президент Путин Қримга ёқилғи таъминоти "ҳам қуруқлик, ҳам денгиз орқали" амалга оширилишини ваъда қилди, аммо бензовозларга мунтазам ҳужумлар, Қрим кўприги орқали цистерналар ҳаракати тақиқлангани ва Керч бўғозида паромлар ўтказиш қобилияти чекланганини ҳисобга олганда бу қандай амалга оширилишини аниқлаштирмади.
Путин ва Лукашенко Валдайда учрашдилар
Путин Россия телевидениеси мухбири Павел Зарубин билан суҳбатда, Беларус Президенти Александр Лукашенко билан бўлиб ўтган учрашувини ҳам тилга олди.
26 июн куни Президент Путин Валдайдаги президент қароргоҳида Лукашенкони қабул қилган (Путин бу резиденсияда камдан-кам меҳмон қабул қилади), бу учрашув натижаларини на Россия, на Беларус президенти изоҳладилар, матбуот хизматлари фақат расмий хабарлар билан чекландилар.
Лукашенконнинг Валдайга ташрифи Ғарб матбуотида Москва Минскка босимни кучайтириб, Украинага қарши урушда мамлакат ҳудудидан плацдарм сифатида фойдаланишга розилик олишга уринаётгани ҳақидаги хабарлар ва Киевнинг Беларус ҳокимиятига нисбатан кескин баёнотлари манзарасида бўлиб ўтди.
Украина Президенти Володимир Зеленский 19 июн куни Минскни Украина билан чегарадаги Беларус ҳудудида Россия зарбаларини Украина шаҳарларига йўналтиришга ёрдам бераётган ретрансляция ускуналарини жойлашганликда айблади ва уларни олиб ташлашни талаб қилди.
Акс ҳолда буни «ўзимиз» амалга оширамиз деб таҳдид қилди. Бир неча кундан сўнг Зеленский ретрансляторлар ўчириб қўйилганини айтди.
Лукашенконинг ўзи эса Валдайга сафар арафасида Минскда Россия элчиси Борис Гризлов билан учрашувда Россия олиб бораётган Украина билан урушига Беларус «жалб қилинмаслиги керак», деб айтди.
Президент Путин сўзларига кўра, Валдайдаги учрашувда улар Зеленский баёнотларини батафсил муҳокама қилмаганлар.
Путин айтишича, Лукашенко Зеленскийнинг «қаттиқ баёнотлари»дан «саросимага тушмайди» ва бу масалага жуда хотиржам қарайди.
Россия президенти ВГТРК мухбирининг саволига жавоб бераркан, на Зеленскийнинг ретрансляторлар ҳақидаги сўзларини, на Лукашенконинг Украина билан урушишни истамаслиги ҳақидаги баёнотларини эслади, музокаралар иқтисодий масалаларга бағишланди, деб айтди.
Қозоғистон ва Қирғизистон ОДКБнинг Украина урушига аралашишидан хавотирдамилар?
Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)нинг Украина урушига эҳтимолий иштироки ҳақидаги баҳслар беларус-украина чегарасида кескинлик ортиши ҳақидаги расмий огоҳлантиришлар ва Марказий Осиё аъзоларининг аралашишни истамасликлари ҳақидаги баёнотлар ортидан кучайгани кузатилди.
Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ҳозирги аъзолари — Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.
"Биз Киев режими томонидан Беларус ҳақида қилинган навбатдаги баёнотларни эшитмоқдамиз. Украина-Беларус чегарасидаги вазият кескинлаша бошлади, Украина дронларининг Россия ҳудудига парвозлари эса деярли ҳар куни кузатилмоқда", — деди ОДКБ Доимий кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Виктор Василев.
Ана гу манзарада машҳур аноним Россия Telegram-канали "НЕЗЫГАР" Қозоғистон ва Қирғизистон можарога тортилишдан хавотирда эканини хабар қилди.
«Қозоғистон ва Қирғизистон Украина можаросига тортилиш эҳтимолидан хавотир билдирдилар ва уларнинг вакиллари ЖХШТ шартномасидаги ҳарбий ёрдам моддасини фаоллаштириш ҳақидаги қарорлар парламентлар томонидан қабул қилинишини айтдилар, аммо бу парламент аъзолари ўртасида келишмовчиликларга олиб келиши мумкин», — деб ёзди Россия Телеграм канали 24 июн куни номаълум қозоқ ҳукумат манбасига таяниб.
"Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг бир расмийсига кўра, "Украинанинг Беларусга қарши тажовузи БМТ ёки Хавфсизлик кенгаши резолюциясида қайд этилиши керак; агар бундай қарор қабул қилинмаса, ЖХШТнинг вазиятга жавоб бериш ҳуқуқи йўқ"», — деб қўшимча қилинади хабарда.
Канал маълумотига кўра, бир қанча ҳарбий экспертлар Қозоғистон ва Қирғизистон Беларусни ҳимоя қилиш учун ҳарбий қўшин юбормаслигига ишонадилар ва бу масалани кўтариш ташкилотнинг парчаланишига олиб келиши мумкин.
«Бизнинг тахминимизча, Беларус ҳарбий ёрдам масаласини ўзи кўтармайди», — дейилади Телеграм канали иқтибос келтирган экспертлар.
Қозоғистоннинг ҳукуматпараст Первый жүз Telegram-канали ҳам ана шу мавзуда материал босди, Остона ва Бишкек жамоавий мудофаа мажбуриятларидан «дипломатик кафолатлар» излаётгани ҳақида ёзди.
Первый жүз Telegram-каналига кўра, Қозоқ ёки Қирғиз қўшинларини Беларусга юборишга уриниш парламент қаршилигига учрайди ва «Марказий Осиё пойтахтлари ҳали ҳам ОДКБни минтақавий хавфсизлик "соябони" сифатида кўради, аммо уни Кремлнинг ғарбий фронтида ҳужум воситасига айлантиришни қатъиян рад этадилар».
Кремлга яқин шарҳловчилар Россия иттифоқчиларининг етарли даражада содиқ эмаслигини танқид қилдилар.

«Агар Зеленский Беларусга қарши уруш бошласа, бу автоматик равишда ОДКБ жамоавий хавфсизлик келишувларини ишга туширади. ЖХШТ шартномасига кўра, Беларусга бундай зарба ҳужум сифатида баҳоланади ва Қозоғистон аралашишга мажбур бўлади», — деб ёзди RedKazakh Telegram-канали.
Шунингдек, Staryy Shakhtyor Telegram-канали 25 июнь куни шундай ёзди: «Қисқаси, улар унчалик ҳам ишончли иттифоқчи эмас. Россиядан имтиёзлар олишни яхши кўрадилар, аммо муаммо пайдо бўлса, четга чиқиб оладилар».
Шу билан бир вақтда, Кремлга яқин Вслух news Telegram-канали Қозоғистон Сенати ОДКБнинг ҳарбий ташиш жараёнларини соддалаштирувчи икки протоколни ратификация қилганини хабар қилди. Улар орасида шошилинч ҳарбий юк ташиш ҳақида хабар бериш муддатини уч кундан бир кунга қисқартириш ва қабул қилувчи давлатлар томонидан кўрсатиладиган логистик ёрдамни кенгайтириш ҳам бор.
Қозоғистонлик журналист Гулжан Ерғалиева эса ўзининг таҳлилий Elmedia Telegram-каналида Беларус-Украина қарама-қаршилиги «янги, танқидий босқичга чиққанини» айтиб, бу ҳолат «иккинчи фронт очилиши ва Қозоғистоннинг ОДКБ механизмлари орқали бегона урушга тортилишига» олиб келмасмикан, деган саволни ўртага ташлади.






























