АҚШ Ўзбекистон, Россия ва Хитой манфаатларига зарба бердими – кремлпараст матбуот ва каналларда гап...

Markaziy Osiyo xaritasi.
Сурат тагсўзи, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон учун Эрон ҳудуди муҳим йўл саналади.
Published
Ўқилиш вақти: 5 дақ

Ўзбекистоннинг Эрон билан $570 миллион долларлик савдоси хавф остида қолдими – расмий Тошкент ҳозирча жим.

Даъволар

АҚШ ЕвроОсиё савдо йўлакларига зарба бериш учун Эроннинг Ақ Теке Хон темир йўл кўпригига қасддан ҳужум қилдими?

Қатор кремлпараст нашрлар бугун худди ана шундай иддаода.

Уларнинг ёзишларича, АҚШнинг бу ҳужуми Эроннинг Марказий Осиё билан савдосига путур етказади.

"Зарба ("Шимол-Жануб" - таҳр.) йўлакнинг шарқий тармоғини фалажлаган, Ўзбекистоннинг Эрон билан $570 миллион долларлик савдоси ва Қозоғистоннинг Форс кўрфази йўналишини хавф остида қолдирган".

Қатор шарҳловчилар эса ўзларининг эътиборларини ҳужумнинг америкалик сенатор Стив Дэйнснинг Туркманистонга сафари билан бир пайтга тўғри келганига ўзларининг эътиборларини қаратишган.

Айтилишича, сенатор Дэйнс Туркманистонда Россия ва Эронни четлаб ўтувчи бошқа муқобил йўналишларни илгари сурган.

Кремлпараст матбуот ва каналларнинг айни мазмундаги иддаоларига расмий Тошкентнинг муносабати ҳозирча имконсиз.

"Киргизский форпост" Телеграм-канали эса кўприкнинг ўша куннинг ўзида тузатилгани ҳақида ёзган.

Аммо мазкур канал ҳам ушбу зарбани АҚШ томонидан берилган огоҳлантириш сифатида баҳолаганини маълум қилган.

Нима гап?

O‘zbekiston va Eron prezidentlari (2024-yilgi surat).

Сурат манбаси, Rasmiy (illyustrativ surat, arxiv)

Сурат тагсўзи, Президент Мирзиёев ҳали 2024 йили Эрон президенти билан учрашиб, ўзаро муносабатларни ривожлантиришни муҳокама қилишгани хабар берилганди. (Иллюстратив архив сурат).

Эроннинг темир йўл кўпригига ҳужум билан боғлиқ хабарлар шу кунларда кремлпараст матбуот ва каналларнинг эътиборига тушган, ҳужумнинг ўзи эса 9 июл куни амалга оширилгани айтилган.

Шарҳда ёзилишича, кремлпараст "Евразийский брифинг" канали 11 июл куни айни мазмундаги хабарларга ўзининг эътиборини қаратган.

Мазкур каналнинг ёзишича, "АҚШнинг Эрон шимолидаги темир йўл кўпригига берган зарбаси денгизга йўли ёпиқ Марказий Осиё давлатлари глобал бозорларга чиқиш учун таянадиган Шимол-Жануб транспорт йўлагининг шарқий тармоғига зарар етказган".

Ҳужум "Хитой, Россия ва Ўзбекистон манфаатларига бирдек зарба берган".

Сўнгра канал АҚШ ҳужумига учрагани айтилган йўналишнинг кўлами ва аҳамиятига тўхталган.

Каналнинг ёзишича, "Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Эрон ва Туркманистонни ўз ичига олувчи халқаро Шимол-Жануб траснпорт йўлаги - Ҳиндистон, Жанубий-Шарқий Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Европа Иттифоқи ўртасида юк ташишнинг асосий артерияси – ўқтомири ҳисобланади".

"Евразийский брифинг" канали маълумотларига кўра, ўтган йили бу йўналиш орқали тахминан 24 миллион тонна юк ташилган. Ташилган юк ҳажми ўтган 5 йил ичида 39 фоизга ошган.

Каналнинг қўшимча қилишича, мазкур йўналиш унинг асосий рақиби сифатида кўрилган Мисрнинг Сувайш канали орқали ўтувчи денгиз йўлининг заифлашгани ҳисобига кучайган.

Хабарда айтилишича, "Шимол-Жануб" йўлагининг учта тармоғи бўлса, улардан айнан Туркманистон ва Қозоғистон орқали ўтувчи шарқий тармоғи энг фаоли ҳисобланади.

Тармоқ "йилига 9 миллион тоннадан ортиқ юк ташишни таъминлайди".

Каналнинг ёзишича, ушбу йўналиш денгизга чиқиш имкони бўлмаган Марказий Осиё мамлакатларига Россия ва Хитой орқали ўтадиган анъанавийларига муқобили бўлган муҳим йўналишни тақдим этган.

Иддао қилинишича, Ўзбекистон бундан энг кўп зарар кўриши мумкин бўлган мамлакат.

Канал айни ўринда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг аҳолиси зич давлат эканига ўзининг эътиборини қаратган.

Бунинг ортидан, АҚШнинг темир йўл кўпригига берган зарбаси "унинг Эрон билан ўсиб бораётган савдосини хавф остига қўйганлиги"ни иддао қилган.

"Бандар-Аббос ва Чобаҳор портлари орқали денгиз қатнови тўхтаб қолгани боис, Ўзбекистоннинг Эрон билан ўтган йили умумий қиймати $570 миллион АҚШ долларидан ортган савдоси хавф остида қолди", деб ёзган мазкур канал.

Ким яна нима деди?

Telegran kanali logosi.
SOPA Images/LightRocket via Getty Images
O‘zbekistonning Eron bilan o‘tgan yili umumiy qiymati $570 million AQSH dollaridan ortgan savdosi xavf ostida qoldi.
"Yevraziyskiy brifing" Telegram-kanali
Batafsil: bbc.com/uzbek da.

Кремлпараст шарҳловчи Игор Димитриев фикрича, АҚШ томони бу ишни ҳужумга учраган танкерлар учун қасос олиш эмас, асосан Эрон ва Хитой ўртасида амалда бўлган таъминот йўлини узиб қўйиш мақсадида қилган.

Шарҳловчига кўра, мазкур кўприк Каспий денгизининг шарқий томонидан ўтувчи "Шимол-Жануб" йўлагининг шарқий тармоғида жойлашган.

Унинг 9 июл куни ўз Телеграм каналида ёзишича, "ушбу тармоқ Хитойнинг "Бир камар, бир йўл" лойиҳасининг бир қисми бўлади".

"Ўтган йили ундан Хитойдан келган камида 65 та юк поезди фойдаланган".

Кремлпараст "Азиатский Экспресс" Телеграм-канали эса ўзининг эътиборини ҳужум вақтига қаратган ва уни АҚШ сенатори Стив Дейнснинг Туркманистонга сафари билан боғлаган.

Таъкидланишича, Дейнс АҚШ Сенатининг Энергетика қўмитасига киради, "Ўрта йўлак", Халқаро Тинчлик ва Тараққиёт учун Трамп йўли лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.

Ҳар икки лойиҳа эса Марказий Осиёни Россия ва Эронга қарам бўлмаган йўналишлар орқали Европа билан боғлашни кўзда тутади.

Европада жойлашган айрим мустақил туркман нашрлари эса Эроннинг темир йўл кўпригига етказилган зиённинг аҳамиятини пасайтириб чиқишган.

Жумладан, Голландияда жойлашган Turkmen News нашри эронлик мутахассислар кўприкни тезда таъмирлашга тайёр эканликлари ҳақида ҳам ёзган.

Кремлпараст "Asia Today" канали эса, Теҳроннинг жавобини ёритаркан, мазкур ҳужум бутун қуруқликдаги йўналишлар бўйлаб харажатларни ошириши ҳақида огоҳлантирган.

"Ўзбекистон учун бу ҳужум Форс кўрфази портлари ва Жанубий Осиё бозорларига кириш истиқболларини хавф остига қўяди: Эрон йўналиши бўйлаб юзага келадиган хавфлар қисқа муддатда бундай логистика сценарийсининг ишончлилигига шубҳа туғдиради", деб таъкидлаган мазкур канал.

Кейин бунинг йўлак қамраб олган бошқа давлатлар, жумладан, Россия учун нимани англатиши ҳақида ёзган.

Россия учун бу воқеа денгиз логистикасидаги санкциялар ва чекловлар шароитида у таянадиган муқобил йўналишларнинг заифлигига ишора қилишини таъкидлаган.

Эрон Россиянинг Яқин Шарқдаги саноқли анъанавий иттифоқчиларидан бири бўлиб келган.

Қатор кремлпараст нашрларнинг айни мазмундаги иддаоларига расмий Вашингтоннинг муносабати имконли эмас.

Аммо Трамп бошчилигидаги бугунги АҚШ маъмурияти бугун айнан икки йирик Марказий Осиё давлати - Ўзбекистон ва Қозоғистон билан кўп томонлама, айниқса, сайдо-иқтисодий алоқаларини кучайтириш ҳаракатида бўлган томонлардан бири бўлади.

АҚШ Россия ва Хитой билан бирга Марказий Осиёда ҳам ўзининг геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатларига эга глобал ядровий қудратларидан биттаси сифатида кўрилади.

Сўнгги йилларда минтақада ҳам геосиёсий тангликнинг қанчалик кучайиб бораётгани аксарият минтақа давлатлари пойтахтларининг ўзлари томонидан ҳам эътироф этилган воқеълик бўлади.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Муқобил йўллар аҳамияти

Эроннинг транспорт йўллари.

Сурат манбаси, AFP via Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги режалари ва дадил саъй-ҳаракатлари назарда тутилса, Тошкент ушбу масалада ўзи танлаган йўлдан осонликча ортга қайтадиганга ҳам ўхшамайди.

Сўнгги пайларда эса Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг Хитой орқали шарққа, Афғонистон ҳудуди бўйлаб Жанубий Осиёга, Каспий ва Озарбайжон ёрдамида Ғарбга ҳамда Эрон орқали Форс Кўрфазига чиқиш орзулари бирин-кетин амалга оша бошлаётгандек эди.

Шаксиз, Эрон ва Афғонистондаги нотинчликлар кўплаб йирик лойиҳаларга ёки режаларга тўғаноқ бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Аммо масаланинг кўп жиҳати низо қанчалик чўзилишига ва АҚШ-Исроил ҳужумларидан кейин Эрондаги вазият қай тарафга ўзгаришига боғлиқ.

Айни пайтда, очиқ денгизлардан узоқда жойлашган, қарийб бир аср давомида фақат Россия йўлига боғланиб қолган мамлакат учун бугун ташқи дунёга олиб чиқадиган янги йўллар очиш, ўз атрофидаги барча минтақалар билан транспорт ва логистика бобида ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш жуда муҳим.

Бу орзуларнинг амалга ошиши эса қўшни мамлакатлардаги вазиятга ҳам боғлиқ бўлиши табиий.

Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги режалари ва дадил саъй-ҳаракатлари назарда тутилса, Тошкент ушбу масалада ўзи танлаган йўлдан осонликча ортга қайтадиганга ҳам ўхшамайди.